Latest news

17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  0 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  1 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  1 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1 13:14“Челси” футболчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3 12:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  42 12:55"Манчестер Сити" "Болонья" ҳимоячисини нишонга олди  0 12:25U-23 Осиё чемпионати 2-тур олдидан: Бугун муҳим ўйин бор  0 11:58"Барселона" Рэшфордни МЮдан 30 млн еврога сотиб олмоқчи  5

Равшан Эрматов рекорд остонасида News

Равшан Эрматов рекорд остонасида

25 нафар ҳакамдан 21 нафари ЖЧда дебютант. Орасида 2010 йил захира ҳаками бўлиб иштирок этганлари бор, аммо учрашув бош ҳаками бўлмаганлар.
Германия - АҚШ учрашуви Эрматовнинг ЖЧлардаги фаолияти давомида ҳакамлик қилган САККИЗИНЧИ ўйини бўлади. Бу билан у Армандо Арчундия, Хорхе Ларрионда ва Жоэль Кинью каби рекордчилар қаторидан жой олади. Бу ҳакамлар ЖЧ давомида 8тадан ўйинга тайинланган.

Айни пайтда ЖЧда ишлаётган ҳакамлардан Эрматовдан ташқари яна уч нафар ҳакам ўйинлари сонини ошириши мумкин. Улар орасида Нишимура битта ўйинда ишлади, кейинги баҳсларга тайинланадими ёки йўқ ҳеч ким аниқ жавоб бера олмайди. Бразилия - Хорватия ўйинига 12 кун бўлибдики, япониялик ҳакам ҳали бошқа ўйин олганича йўқ. Ховард Уэбб ҳисобида ҳам битта ўйин. Ҳозирча Марко Родригеснинг ишлари чакки эмас. Иккита ўйинни бошқаришга улгурди. Аммо кеча Суаресни четлатмагани кўпчиликка ёқмаяпти.

Камдан кам ҳолларда ФИФА ҳакамларга бир турда икки марта ўйин беради. Агар Эрматов мазкур баҳсни яхши ўтказса ва плей-офф босқичида ҳеч бўлмаса битта ўйинга эга бўлса, ЖЧ тарихларида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлади. Қолаверса, Эрматов олдида рекорд натижани яқин йиллар ичида ҳеч ким янгилай олмайдиган ҳолатга олиб келиш имконияти бор. Айни пайтда 37 ёшли ҳакамимиз, Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга ҳам чақирув олиши мумкин, агар ўзининг савиясини бир текисда ушлаб тура олса.

ЖЧ-2014да ишлаётганлар орасида аввалги мусобақада фаолият олиб борган ҳакамлар:

Равшан Эрматов, ЖЧ-2010 - 5та ўйин
Ховард Уэбб, ЖЧ-2010 - 4та ўйин
Юича Нишимура, ЖЧ-2010 - 4та ўйин
Марко Родригес, ЖЧ-2006, 2010 - 2тадан, жами 4та ўйин.

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика