Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Равшан Эрматов Қорақалпоғистон Республикасидаги футбол билан боғлиқ вазият билан яқиндан танишди News

Равшан Эрматов Қорақалпоғистон Республикасидаги футбол билан боғлиқ вазият билан яқиндан танишди

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида давомида мутахассислар гуруҳи футбол ва спорт обектлари ҳолатини кўздан кечириш, ҳудудда футболни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Жумладан, Нукус олимпия захиралари коллежида футбол стадионининг ҳозирги ҳолати, янгидан барпо этилган 150 ўринли ётоқхона, коллежнинг асосий ўқув биноси, спорт залларида ташкил этилган даволаш марказида яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, Амударё туманига ташриф буюриб, бу ердаги футбол секциялари фаолияти, ўтказилаётган машғулотлар жараёни билан яқиндан танишилди. Спортчи ёшлар билан учрашув чоғида ҳудудда спортни ривожлантириш борасидаги долзарб муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, Беруний тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Кегейли туманида футбол обектларини ўрганиш жараёнида футбол стадиони ҳамда ўқув биносининг умумий ҳолати қониқарсизлиги аниқланди. ўз навбатида болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбариятига аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.

Тахтакўпир ҳамда Бўзатов туманларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари қошида янгидан қурилган сунʼий қопламали футбол стадиони 1000 нафар томошабинга мўлжалланган бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар бемалол республикамиз миқёсидаги мусобақаларни ҳам ўтказиш имконини беради. Сафар давомида футболга масъул раҳбарларга стадион ва майдонлардан самарали фойдаланиш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш вазифаси юкланди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика