Latest news

07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  0 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  41 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10

Равшан Эрматов: "Осиё чемпионларимиз ва фахрий футболчиларимизни доимо ёдда тутамиз" News

Равшан Эрматов: "Осиё чемпионларимиз ва фахрий футболчиларимизни доимо ёдда тутамиз"

Азамат Абдураимовнинг 50 ёшлик юбилейи муносабати билан ўтказилган футбол-Шоудан сўнг ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


"Ўйин чиройли тарзда ўтди. Юртимизда футболни оммавийлаштириш, чемпион футболчилар билан бирга майдонга тушиш бизлар учун фахр туйғусини уйғотди. Осиё чемпионлари ва бошқа фахрий футболчиларни доимо ёдда тутамиз. Мухлисларимиз ҳам уларнинг қаҳрамонликларини ҳеч қачон эсларидан чиқаришмайди. Бугунги футбол ҳам шуни исботи бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Азамат акани 50 ёшлик юбилейлари билан табриклайман. Азамат Абдураимовнинг Кореяга урган голларини ҳеч қайси ўзбек футболи мухлиси ёдидан чиқармаса керак. Айнан шу гол қилувчи ролни ўйнаган ва бизни чемпионликка етаклаган. Бу каби фахрий футболчиларимиз ватанимиз футболи ривожига ўз ҳиссаларини қўшишган ва қўшиб келишмоқда. Шу боисдан биз ушбу фахрий футболчиларни доимо эҳтиром қиламиз. Бу каби учрашувлар кўпроқ бўлишини истаган бўлардик. Бу каби шоу ўйин мухлисларга, бизларга ва умуман барча учун қизиқ бўлди.
Жамоани таркибини қай рўсинда танладим? Бизни айнан кимнидир танлаганимиз йўқ. Кўпчилик дўстларимиз бизга қўнғироқ қилиб, мен сизни жамоангизда ўйнамоқчиман, деб мурожаат қилди ва уларни сафимизга қўшдик. Тўғриси, таркиб танлаш учун деярли бўш вақтнинг ўзи йўқ. Биз универсиадада эдик. Баҳодир Аҳмедов, Ойбек Қосимов билан биргаликда ўтириб, ушбу таркибни шакллантирдик. Ўйин ҳисоби бу учрашув олдидан келишилганлигини англатмайди. Шунчаки таблодаги ҳисоб тенг бўлиб қолди ва охирида пенальтилар серияси бўлиб ўтди. Агарда келишилганда, унда пенальтилар орқали ғолиб жамоани аниқламаган бўлардик", - дейди Равшан Эрматов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика