Latest news

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  0 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  40 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Равшан Эрматов Навоий вилоятида футболни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди News

Равшан Эрматов Навоий вилоятида футболни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги мутахассислар ҳудудлардаги футбол оммавийлигини ошириш, болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида Навоий вилоятига ташриф буюришди.

Ташриф аввалида Равшан Эрматов вилоятдаги “Қизилқум” футбол клуби стадиони, академия ҳамда базанинг қурилиш-реконструкция ишларининг лойиҳаси билан яқиндан танишди. Масъуллар билан бўлган суҳбатда қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатли футбол майдонларини барпо этиш, иншоотларнинг ётоқхона ва ошхоналарини замон талабларига мос равишда жиҳозлаш, шунингдек, Европа академиялари каби барча талабларга жавоб берадиган шароитларни ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Шундан кейин клуб қошидаги болалар-ўсмирлар мактабининг фаолияти, инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлари кўздан кечирилди. Вилоят миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди.

Келажакда Навоийдан кўплаб истеъдодли футболчилар етишиб чиқиши учун вилоятдаги футбол маҳорати мактабларининг фаолиятини тизимли ва халқаро стандартлар асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Футбол мактабларида тарбияланаётган болалар нафақат жисмонан, балки маънан ҳам етук бўлиши, уларнинг таълим олиши ва китоб ўқиши зарур эканлиги айтилди.

Шунингдек, тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди. Бола психологиясида, айниқса унинг етук спортчи бўлиб вояга етишида оиланинг роли катта эканлиги хусусида суҳбатлашилди. Очиқ ва самимий ўтган учрашувда ота-оналарнинг таклифлари тингланди ва келгусидаги ишларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика