Latest news

14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  1 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  2 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  13 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  10 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  7 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   26 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  17 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  3

Равшан Эрматов КОНКАКАФ Чемпионлар лигасида ишлайдиган илк осиёлик ҳакам бўлади News

Равшан Эрматов КОНКАКАФ Чемпионлар лигасида ишлайдиган илк осиёлик ҳакам бўлади

11 апрель куни Тошкент вақти билан 07:00да КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ярим финал доирасидан ўрин олган "Америка" - "Торонто" баҳсига старт берилади.

Мехико шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ҳақда ОФК сайти ҳам расман хабар берди. Шундай қилиб Эрматов ва унинг бригадаси КОНКАКАФ Чемпионлар лигасида ишлаган дастлабки осиёлик ҳакамга айланади.

Маълумки, ОФК ва КОНКАКАФ ўртасида ўтган йил ўзаро ҳамкорлик меморандуми тузилганди. Айнан шу меморандум натижаси ўлароқ ОФК осиёлик ҳакамларни юбормоқда. Ўз навбатида бу йил Осиё чемпионлар лигаси ярим финал ўйинида ҳам КОНКАКАФдан ҳакамлар келиб ишлашади.

ОФК Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Шамсул Майдин бу борада шундай деди: "Биз тарихда илк марта КОНКАКАФ Чемпионлар лигасида осиёлик ҳакамлар ишлаётганидан мамнунмиз. Бундан иккала томон ҳам ютади деб ўйлаймиз. Бўлажак учрашувда Равшан Эрматовга Абдулҳамид Расулов билан Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади".

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика