Latest news

23:57"Реал" Конатени нишонга олди  1 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  2 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  5 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0

Равшан Эрматов "Энг яхши ҳакам" бўлишга номзод News

Равшан Эрматов "Энг яхши ҳакам" бўлишга номзод

ОФК расмий сайти 9та йўналиш бўйича "Энг яхши..." бўлишга номзодларни эълон қилди.
Бизни  хурсанд қилган жиҳати, улар орасида ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам бор. ФИФА рефериси Эрматов Осиёда йил ҳаками бўлиш учун номзодлар қаторидан жой олди. Ҳар бир йўналиш бўйича уч нафар номзод танлаб олинган. Энг яхшилар ким бўлишини 30 ноябрь куни Филиппин пойтахти Манилада бўлиб ўтадиган катта гала концерт давомида билиб оламиз. Шуни куни ОФК ўзининг 60 ёшини ҳам нишонлайди.

Эслатиб ўтамиз, Эрматов тўрт марта (2008, 2009, 2010, 2011 йилларда) Осиёда энг яхши ҳакам бўлган.

Йил ҳаками - эркаклар
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Алиризо Фағони (Эрон)
Наваф Шукралла (Баҳрайн)

Йил ҳаками - аёллар
Рита Гани (Малайзия)
Паннипар Камнуенг (Таиланд)
Сачико Ямагиши (Япония)

Йил жамоаси - эркаклар
КХДР U-16 терма жамоаси
Фаластин миллий терма жамоаси
Қатар U-19 терма жамоаси

"Fair Play" соврини
Эрон
Япония
Жанубий Корея

Йил мураббийи - эркаклар
Жамол Маҳмуд (Фаластин терма жамоаси)
Тони Попович ("Вестерн Сидней")
Норио Сасаки (Япония аёллар терма жамоаси)

Йил мураббийи - аёллар
Гао Хонг (Хитой U-17 терма жамоаси)
Нуенгрутаи Сратхонгвиан (Таиланд аёллар терма жамоаси)
Асако Такемото (Япония U-17 терма жамоаси)

Йилнинг энг яхши клуби
"Ал Қодисия" (Қувайт)
"МТТУ" (Туркманистон)
"Вестерн Сидней Вандерерс" (Австралия)

Йилнинг энг яхши футболчиси - аёллар
Катрина Ли Горри (Австралия)
Наоми Кавасуми (Япония)
Ая Мияма (Япония)

Йилнинг энг яхши футболчиси - эркаклар
Исмоил Аҳмад (БАА)
Носир Ал Шамрони (Саудия Арабистони)
Халфан Иброҳим (Қатар)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика