Раванелли Украина клуби бош мураббийлигидан кетди
23 sep 2018 09:14
News
Раванелли Украина клуби бош мураббийлигидан кетди
“Арсенал-Киев” жамоаси бош мураббийи Фабрицио Раванелли истеъфога чиқди.
Италиялик мутахассис бундай қарорга “Арсенал-Киев”нинг “Олимпик”ка қарши учрашувдаги мағлубиятидан сўнг келган. Раванелли ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ўз қарорини эълон қилди.
Маълумот учун, 49 ёшли мураббий шу йил ёзда “Арсенал-Киев” бош мураббийи этиб тайинланганди. У бу постда Сергей Литовченконинг ўрнини эгаллаганди. Раванелли бошчилигидаги пойтахт клуби битта учрашувда ғалаба қозонди, бир бор дуранг ўйнади ва еттита ўйинда мағлубиятга учради.

Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments