Рауф Инилеев: "Уйдаги дастлабки ғалабадан барчамиз хурсандмиз"
18 may 2017 20:42
News
Рауф Инилеев: "Уйдаги дастлабки ғалабадан барчамиз хурсандмиз"
- Бугун биз уйдаги дастлабки ғалабани қўлга киритдик. Бундан барчамиз хурсандмиз. Биз "Динамо"ни мавсумни жуда яхши бошлаганини ва охирги турларда ўзини кўрсата олмаётганини билардик.
"Динамо" биз билан ўйинга қадар жуда яхши ҳимояланиб келаётганди. Улар одатда 9-10 киши бўлиб ҳимояланади. Эътибор берган бўлсангиз, биз учрашув бошидан тезда ҳужумга ўтмасдан, ўз пайтимиз келишини кутдик. Хатто биринчи бўлимда тўп кирита олмаган бўлсак ҳам шошилмадик.
Биз тўп билан кўпроқ муомалада бўлиб, бунинг натижасида "Динамо" ҳимоясида бўшлиқ юзага келтиришга уриндик ва бунга эришдик.
Футбол шундай ўйинки, ҳар бир рақибга жиддий тайёргарлик кўриш лозим. Бугун мени хурсанд қилган жиҳат шуки, биз бу жамоага қарши ўйланган режамизни майдонда тўлиқ амалга оширдик. Натижада эса ғалабага эришдик. Албатта учта гол урганимиздан кейин йигитлар хотиржамликка берилишди ва бунинг натижасида гол ўтказиб юбордик.
Бугун жамоамиз ҳимоячиси Анвар Ғофуров қизчалик бўлганди. Биз унга қўшалоқ байрам, яъни ғалабани тақдим этдик. Кеча Ғофуров туғилган кунини нишонлади, рафиқаси унга қиз фарзандни, жамоамиз эса ғалабани тақдим этди. Бу албатта ёқимли.
Comments