Latest news

14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  0 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  1 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   2 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  8 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  21 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  24

Рауф Инилеев: "Обод" 3 ойдан буён маош олмади, сафардаги ўйинларга ўз ёнимиздан бориб келдик" News

Рауф Инилеев: "Обод" 3 ойдан буён маош олмади, сафардаги ўйинларга ўз ёнимиздан бориб келдик"

"Обод" - "Пахтакор" (1:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рауф Инилеев қатнашди.
"Пахтакор"ни ғалаба билан, янги раҳбарият билан табриклайман. Футболчиларнинг кайфиятлари жуда яхши эканлиги билиниб турди.

"Обод" 3 ойдан буён жамоа профессионал эмас ҳаваскор тарзда фаолият олиб бормоқда. Буни тан олиш ва айтиш жуда қийин, аммо уч ойдан буён маошлар йўқ, бунинг устига сафарга ўз ёнимиздан пул сарфлаб бориб келаётгандик. Молиявий қийинчиликлар туфайли сафардаги ўйинларга 12-13 нафар футболчи олиб бораётгандик... Шу боис руҳий жиҳатдан ўйинларга жуда ҳам оғир тайёрланардик.

Менга айтишларича бугун жарима майдони ичида рақибни қўли билан ушлагани учун пенальти белгиланибди...Аммо замонавий футболда бундай вазиятларда пенальти қўйилмайди. Ҳакамликда кичик хатолар бўлмаслигини жуда ҳам хоҳлардим.

Бош ҳомийнинг ишларида муаммо чиққани туфайли бизни молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида маълум қилди. Олдинда биринчи давранинг яна 2 ойи бор эди. Иккинчи даврада "Обод" чемпионатда ўйнамайдими? Буни биз эмас ЎФФ ёки ПФЛ ҳал қилади. Биз уларни огоҳлантириб қўйдик. Биринчи давра охиригача ўйнашга сўз бергандик. Бошқа ҳомийлар пайдо бўлишига умид қилгандик, аммо...

Самвел Бабаяннинг "Обод" бошқарувини олиши ҳақида гап сўзларни эшитдим. Шундай музокаралар ҳам бўлди. Аммо мен билан эмас раҳбарият билан музокара ўтказилган, шу боис нима бўлганини аниқ билмайман.
Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика