Latest news

22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  13 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  99 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  10 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  7 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  6 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  36

Рауф Инилеев: "Эктор Куперга вақт керак" News

Рауф Инилеев: "Эктор Куперга вақт керак"

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - Сурия ўртоқлик учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- "Кеча терма жамоамиз янги бош мураббийи Эктор Купернинг биринчи ўйини бўлди. Мен ҳам мураббий сифатида кечаги беллашувдан ўзим учун янгилик олдим. Шунингдек, баъзи футболчиларнинг ҳаракатлари ҳам маъқул келди. Масалан, Сардор Рашидов бошқаларга нисбатан бирмунча ажралиб турди. Аксар хавфли вазиятлар айнан у орқали юзага келтирилди. Сардорнинг ўзи ҳам гол уриши мумкин эди". 

- "Иван Нагаевни қулай вазиятга чиқарган ҳам Рашидов бўлди. Футболчиларимиз бу ўйинда стандарт вазиятларни яхши бажаришди. Гол ҳам пенальтидан киритилди. Ҳимояда Анзур Исмоилов яхши ҳаракат қилди. Дарвозабон Игнатий Нестеров эса алоҳида мақтовга лойиқ. Агар у бўлмаганида ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди". 

- "Лекин кеча жамоавий ўйин яхши чиқмади. Бу энди вақтга боғлиқ масала. Шу ўринда Куперни ҳам тўғри тушуниш керак. Унинг қўлидаги рўйхатда 40га яқин футболчи бор ва у ҳаммани синаб кўришни хоҳлаяпти. Албатта, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов каби ўйинчилар синовга муҳтож эмас, лекин бошқаларни синаб кўриш керак". 

- "Менга жамоавий ўйин томонлама Сурия термаси яхшироқ кўринди. Албатта, мухлисларни ҳам тўғри тушунамиз. Улар Купернинг дебют ўйинидан ғалаба кутишганди, аммо шу ўринда бироз кутишга тўғри келади. Ҳозирча янги мураббийга вақт керак. У ўзбек футболини энди ичкаридан ўрганяпти. Менимча, Купер Эрон билан баҳсгача бу ўйинни чуқур таҳлил қилади ва кейинги беллашувда янада кучли таркибни туширади".

Х.Холиқов ёзиб олди.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика