Latest news

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  8 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

Расмий хабар: Вадим Абрамов - Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи News

Расмий хабар: Вадим Абрамов - Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.

Миллий терма жамоамизда бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади. Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган. Шунингдек, миллий терма жамоамизнинг ўша ёрқин ўйинлари мухлисларимизнинг ҳали ҳам ёдида.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Умид қиламизки, янги мураббийлар штаби миллий терма жамоамизни катта муваффақиятларга етаклайди.

Rating: +437   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика