Latest news

12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  3 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0

Расмий хабар: Сергей Ковшов - "Шўртан" бош мураббийи News

Расмий хабар: Сергей Ковшов - "Шўртан" бош мураббийи

Бугун куннинг иккинчи қисмида “Шўртан” (Ғузор) клуби бошқарувида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Оқ бўрилар” бошқарувига, жамоа бош ҳомийси - “Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбарияти, клуб президенти Шокир Давлатович Жабборов қарорига кўра, тажрибали мутахассис С.Ковшов расман тайинлади.

Ўз даврида мамлакатимизнинг байроқдор жамоаси - “Пахтакор” таркибида тўп сурган, катта тажрибага эга Сергей Геннадьевич, тақдир таққазоси билан “Шўртан” мураббийлигини иккинчи бор қўлга олмоқда. Ғузорлик ва умуман олганда, мамлакатимизнинг кўп минг сонли мухлислари Сергей Ковшов 2007-2008 йиллар оралиғида “Оқ бўрилар” жамоасини муваффақиятли бошқарганлигини яхши билишади. Маҳаллий мухлислар ҳурмати, эътибори ва меҳрини қозонган, улар назарида яхши мутахассис ҳамда инсон сифатида гавдаланиб қолган янги мураббий Ғузорда жуда катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Хуллас, шу бугундан эътиборан Сергей Геннадьевичга мураббийлар гуруҳида Акмал Саитқулов ҳамда Эркин Мирзаевлар ёрдам беришади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика