Latest news

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  23 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Расмий хабар: "Нефтчи" 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди News

Расмий хабар: "Нефтчи" 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бир қатор футболчилар билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

"Нефтчи" жамоасининг 2021 йил футбол мавсумини ҳамма соҳада муваффақиятли якунлаётгани, Про лига чемпионлиги ва Суперлига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганлиги, мавсумда рақиблар дарвозасига тўп киритиш бўйича энг юқори натижага эришганлигини мухлислар яхши билишади.

Бу муваффақиятларни қўлга киритишда дарвозабонлар Акбар Тўраев ва Машҳур Муҳаммаджонов, ҳимоячи Умар Атҳамзода, ярим ҳимоячилар Абдуллоҳ Олимов, Ойбек Қиличев, Иззатилла Абдуллаев ва легионеримиз Александр Ешичнинг ҳиссалари катта. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби ана шу ютуқларни ҳисобга олиб, мазкур футболчилар билан тузилган шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу футболчилар янги мавсумда Суперлигада тўп тепадиган севимли "Нефтчи" жамоасининг ғолибона юришларига янада улкан ҳисса қўшиб, Фарғона футболининг довруғини оширишда фаоллик ва ибрат кўрсатадилар деб, қатъий ишонч билдирамиз. Жамоага янги ўйинчиларни жалб этиш юзасидан клуб раҳбарияти музокара ва суҳбатларни давом эттирмоқда.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг", - деб ёзади "Нефтчи" клуби матбуот хизмати.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика