Latest news

00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  0 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  0 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  3 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  79 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  80 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   27 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0

Расмий хабар: Лутфулла Тўраев - "Нефтчи" футболчиси News

Расмий хабар: Лутфулла Тўраев - "Нефтчи" футболчиси

Жамоани кучайтириш мақсадида селекция жараёнида фаоллик кўрсатаётган "Нефтчи" футбол клуби бугун яна бир трансферга қўл урди.

Ўтган мавсумда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сафида 23 марта майдонга тушиб, 1та голга муаллифлик қилган тажрибали ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев билан бир йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Лутфулла Тўраев "Бунёдкор" дан ташқари "Машъал","Насаф"," Локомотив", АГМК ҳамда маълум бир муддат Малайзиянинг "Фельда Юнайтед" клубларида фаолият кўрсатган.

Жамоамиз ва мухлисларимиз номидан тажрибали футболчи "Нефтчи" сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, жамоа шарафини юксак чўққиларга кўтаришга муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз", - деб ёзади "Нефтчи" матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, championat.asia сайти 4 январь куни Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"ни тарк этгани ва "Нефтчи"га ўтиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди.


  






Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика