Latest news

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  14 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Расмий хабар: Достонбек Ҳамдамов "Ал Наср" билан шартнома тузди News

Расмий хабар: Достонбек Ҳамдамов "Ал Наср" билан шартнома тузди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини БААда давом эттиради.

Дубайнинг "Ал Наср" клуби ўзбекистонлик футболчи билан 1,5 йиллик шартнома тузганини эълон қилди. Ҳамдамов "Пахтакор" билан шартномаси якунлангани боис "Ал Наср"га эркин агент сифатида кўчиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, championat.asia сайти 7 январь куни Ҳамдамов "Ал Наср"га кўчиб ўтиши ҳақида хабар берганди

Маълумот учун, Дубайнинг "Ал Наср" клуби 1945 йилда ташкил топган. Ўз уй ўйинларини 15058 томошабинга мўлжалланган "Ал Мактум" стадионида ўтказади. Жамоани айни пайтда хорватиялик Крунослав Юрчич бошқармоқда. БАА про лигасида 12та турдан кейин "Ал Наср" 24 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. Клуб сафида Райан Мендес (Кабо Верде), Брандли Кувас (Кюрасао), Диа Саба (Исроил), Тозе (Португалия) каби легионерлар фаолият олиб бормоқда. 


Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика