Latest news

16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  3 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  2 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  4 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  19 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1

Расмий хабар: Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди News

Расмий хабар: Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Даврон Шоқурбонов жорий йил 25 май кунидан ўз аризасига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шу сабабли, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти А.Азизовнинг тақдимига биноан Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси томонидан бош директор вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди, - деб хабар бермоқда ПФЛ расмий сайти. Ундан олдинги директор Даврон Шоқурбонов 2019 йил 17 июнь куни ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Диёр Имомхўжаев бунга қадар Бош директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шундай қилиб, Диёр Имомхўжаев ПФЛ раҳбарига айланган ҳисоб бўйича тўртинчи директор бўлди. 2008 йилда ташкил этилган ПФЛда шу пайтга қадар Фарҳод Магометов, Омон Ғофуров ва Даврон Шоқурбонов директор сифатида ишлашган. 

ПФЛ мақсад ва вазифалари:
 
Мамлакатимизда профессионал футболни такомиллаштириш тизими биринчи навбатда профессионал футбол клубларимизнинг Осиё чемпионлари лигасида муваффақиятли қатнашувини таъминлаш, шунингдек, ФИФА, ОФК чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиладиган юқори малакали футболчилар билан терма жамоаларимиз таркибини мустаҳкамлаш.
Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика