Расмий хабар: Анзур Исмоилов — АГМК футболчиси!
		
		05 jan 2022 19:20
        News	
	 
				 
				Расмий хабар: Анзур Исмоилов — АГМК футболчиси!
15 йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасида узлуксиз ўйнаган, 7 мавсум легионер сифатида Хитой Суперлигаси вакили «Чанчунь Ятай» жамоаси шарафини ҳимоя қилган, «Трактор», «Динамо» клубларида фаолият юритган, «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубогида кўп карра ғолиб чиққан тажрибали ҳимоячи, 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган Анзур Исмоилов АГМК футбол клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.
Эндиликда АГМК аҳил оиласининг аъзосига айланган Анзур Исмоиловга фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан, Анзур дея ажойиб футболчини жамоамизга илиқ қабул қиламиз!
Анзур Исмоилов ҳақида қисқача маълумот: футболчи 1985 йил, 21 апрель куни таваллуд топган. Севимли рақами — 5.
Анзур Исмоилов АГМК жамоасида ҳам 5-рақамли либосда ўйнайди", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати. 

Эшитдик-да! Кримецдан кейин Анзур ҳам "Пахтакор"ни тарк этди
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments