Latest news

18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  12 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  2 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2

Расмий хабар: «Андижон» россиялик футболчи билан шартнома тузди News

Расмий хабар: «Андижон» россиялик футболчи билан шартнома тузди

Яқинда «Андижон» таркибига Москванинг ЦСКА клубидан қўшилган иқтидорли ҳужумчи Лука Згурский энди тўлақонли жамоамиз аъзосига айланди.

Боиси, футболчи ва клуб ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Лука Згурский 2005 йилнинг 5 декабрь куни таваллуд топган. У 10 ёшгача «Свестополь» футбол мактабида шуғулланган. Кейинчалик эса ЦСКА клуби академиясига ўтган. Лука 2021-2022 йилги ёшлар лигаси чемпионатида 24 та ўйинда 18 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, 2022-2023 йилги мавсумда 22 та ўйинда рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол қилган ва 4 марта голга ассист вазифасини бажарган. 2022 йилда эса Лука Згурский ЦСКА академиясининг энг яхши футболчиси деб топилган.

Лука Россия U-21 терма жамоаси аъзоси саналади. Эътиборлиси, футболчи терма жамоадаги дебютини 2023 йилнинг сентябр ойида Бухорода Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда ўтказган.

Лука, «Андижон»нинг аҳил оиласига хуш келибсан!, - деб ёзади «Андижон» матбуот хизмати.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика