Latest news

22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  1 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  2 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  7 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  53 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2

Расмий хабар: Александр Мочинов - "Бухоро" бош мураббийи News

Расмий хабар: Александр Мочинов - "Бухоро" бош мураббийи

Куни-кеча “Бухоро” ПФК раҳбарияти жамоанинг келаси мавсумга тайёргарлиги борасида белгилаб олинган режаларни тасдиқлади.
Ўтган мавсумда бош мураббий Эдгар Гесснинг истеъфосидан сўнг, Сеид Сеидов бош мураббий вазифасини мавсум сўнггига қадар бажариб келди. Сеидов легионер мураббий ҳисобланади. ПФЛ регламентига биноан хорижлик, бош мураббий вазифасида ишлайдиган мутахасис ПРО лицензиясига эга бўлиши керак. Сеид Юсуповичда эса ушбу лицензия йўқ.

Бўш қолган бош мураббий лавозимига кўплаб номзодлар кўриб чиқилди. Жумладан Ўзбекистоннинг машҳур мураббийи Юрий Саркисян номзодлар орасида бор эди,лекин Юрий Вазгенович ҳозир ишлаб турган иш жойини ўзгартирмасликни маъқул кўрди.

Барча номзодлар билан олиб борилган музокаралардан сўнг, вилоят раҳбарияти “ПРО”  лицензиясига эга Мочинов Александр Владимирович номзодини танлади. Ўтган мавсум ушбу мураббий “Бунёдкор” жамоасида катта мурабий лавозимида ишлаган эди.

Демак,расман, Александр Мочинов “Бухоро” ПФК бош мураббийи этиб тайинланди!

Амалдаги мураббийлар штабидан ўрин олган мутахасисларнинг шартномалари шу йилнинг 31 декабрь санасида якунига етади.Бундан кейин жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Вилоят раҳбари томонидан бош мураббий, мураббийлар штабини ўзи хоҳлаган мутахасислар билан тўлдириши кераклиги айтиб ўтилган.

“Бухоро” жамоаси мавсумолди йиғинни 15 декабрь куни ўз қароргоҳида бошлаши тасдиқланди. Жамоани бугунга келиб расман бирон-бир футболчи тарк этгани йўқ.Футболчиларнинг шартномалари 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Барча селекция ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Биз “Бухоро” жамоасига яқинлашиб келаётган янги 2015 йилги мавсумда омадлар тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика