Расман: Владимир Назаров - "Бунёдкор" футболчиси! News

Расман: Владимир Назаров - "Бунёдкор" футболчиси!

"Бунёдкор" матбуот хизмати дарвозабон Владимир Назаровнинг жамоага кўчиб ўтганини маълум қилди.

"20 ёшли дарвозабон 2024 йилга қадар шартнома имзолади. 

Ўтган мавсумда у “Олимпик” сафида 14та ўйин ўтказди ва 1260 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. 

Шунингдек, Назаров U-23 Осиё Кубогида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида тўп сурган", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Сайтимиз орқали посбоннинг "Бунёдкор"га ўтганини 10 декабрь куни маълум қилгандик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика