Расман: Суперлигада истеъфо
15 may 2019 15:59
News
"Бухоро" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов сайтимизга истеъфога чиққани ҳақида маълум қилди.
Жорий мавсумдан эътиборан "Бухоро" бош мураббийига айланган Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфо чиқарилди.
Термиздаги "Сурхон"га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан кейин мутахассис "Бухоро"га ўзгариш фойда келтиришини раҳбариятга маълум қилиб, истеъфо чиқиши ҳақида билдирган. Аммо клуб раҳбарияти Ашурматовни жамоада олиб қолишни истаган. Бироқ бугун Ашурматов раҳбарият билан бўлган навбатдаги суҳбатдан кейин кетишга қарор қилганини тушунтирган ва бу ўзгариш жамоа фойдасига хизмат қилишини таъкидлаган.
Шу тариқа мазкур истеъфо Суперлигада жорий мавсумдаги иккинчи мураббий ўзгариши бўлди. Бунга қадар "Сўғдиёна"да мураббий ўзгарган ва Лушан ўрнига Улуғбек Бақоев тайинланганди.
Қайд этиш керакки, ўтган мавсум аввалида мазкур иккала мутахассис "Бухоро"да бирга фаолият кўрсатишганди. Кейинроқ Ашурматов АГМК рулига ўтиб кетиб, олмалиқликлар билан Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқишни уддалаганди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Бухоро" чемпионатда 8-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.
Ашурматов қўл остида "Бухоро" ўтказилган 8 учрашувда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments