Расман: Шукрон Йўлдошев – "Навбаҳор" футболчиси!
23 jan 17:35
News
Расман: Шукрон Йўлдошев – "Навбаҳор" футболчиси!
Навбатдаги харид маҳоратли дарвозабон Шукрон Йўлдошев бўлиб, клуб кипер билан икки йиллик шартнома имзолади.
"Мазкур футболчи 2002 йил, 21 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида "Пахтакор"нинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаб, профессионал футболдаги фаолиятини 2021 йилда "Олимпик" (Тошкент)да бошлаб, тошкентликлар сафида ўтган мавсум якунига қадар тўп тепган. Шукрон Йўлдошев Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларида ўйнаган. Биз "Навбаҳор"нинг янги футболчисига жамоамизда омад ёр бўлиб, "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 10 декабрь санасида Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан шартнома имзолаганди. Ўз навбатида, кеча Championat.asia Йўлдошев "темирйўлчилар" сафини тарк этгани ҳақида хабар берганди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments