Latest news

23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  0 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  24 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0

Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"дан кетди... News

Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"дан кетди...

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев "аждарлар" таркибини тарк этди.


Шуҳрат Муҳаммадиев янги мавсумни "Локомотив" сафида бошлайди. "Темирйўлчилар" икки йилдан буён Муҳаммадиевнинг хизматларига қизиқиш билдириб келишаётганди. Ниҳоят ушбу келишув амалга ошди. Муҳаммадиев кеча "Насаф" қароргоҳини тарк этган ва бугун Тошкентга, яъни ўзининг янги жамоаси "Локомотив" таркибига бориб қўшилади.

Бу хабарни футболчининг ўзи тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" сафида Олий лигада жами 89 ўйин ўтказган ва 3 маротаба рақиблари дарвозасини нишонга олган.

Шуҳрат Муҳаммадиев "аждарлар" билан 4 бор бронза медалларига сазовор бўлди. Шунингдек, Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган.

Муҳаммадиев "Локомотив" билан музокара ўтказмоқда


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика