Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  29 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Расман: Санжар Шоаҳмедов АГМКга қайтди News

Расман: Санжар Шоаҳмедов АГМКга қайтди

Ўтган мавсумни Малайзиянинг "Теренггану" клуби сафида ўтказган Санжар Шоаҳмедов Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан шартнома имзолади.

Клуб Санжар Шоаҳмедов билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Эшитдик-да! Санжар Шоаҳмедов Суперлига клубига ўтмоқда

Санжар Шоаҳмедов 1990 йил 23 сентябрда таваллуд топган. 2010-2014 йиллар давомида АГМК шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2015-2016 ва 2017-2018 йиллар мобайнида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида ўйнаб, клубнинг муваффақиятли мавсумларида чемпионликни қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган. 2017 йилда эса Қатарда "Ал Сайлия" шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2019 йилдан эътиборан икки мавсум Малайзияда "Теренггану" сафида етакчига айланиб, муваффақиятли фаолият юритган.

Санжар Шоаҳмедов 10 йиллик фаолияти давомида жами 283 ўйин ўтказган ва 65та голга муаллифлик қилган.

"АГМК аҳил оиласига қайтишинг омадли чиқсин, Санжар!", - дейилади олмалиқликлар хабарида.

Санжар Шоаҳмедов: "Жонажон жамоамга қайтганимдан хурсандман. АГМК тубдан ўзгарган ва катта мақсадли жамоага айлангани қувонарли. Яхши муҳит ва чинакам бир оилага айланган жамоада эканлигимдан бахтиёрман. Мақсадлар улкан ва энди яна севимли мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Менга ишонч билдираётган жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, АГМК янги мавсумда янада муваффақиятли ўйнаб, Олмалиқ шаҳрига катта қувонч тақдим этади".

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика