Расман. “Реал” Лопетеги билан шартномани бекор қилди
30 oct 2018 01:17
News
Расман. “Реал” Лопетеги билан шартномани бекор қилди
“Реал” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги билан шартнома бекор қилинганини расман эълон қилди, дея хабар бермоқда мадридликлар расмий сайти.
Клуб директорлар кенгаши жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб шундай қарор чиқаришга мажбур бўлди. “Реал” бош мураббийи вазифасини вақтинчалик Сантьяго Солари бажариб туради.
Аргентиналик бу мутахассис айни пайтда “Кастилья” клубини бошқармоқда. Солари бугун, 30 октябрдан “Реал”да иш бошлайди. “Қироллик клуби” Испания чемпионатининг 10-туридан сўнг турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments