Latest news

14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  0 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  0 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  0 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  1 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  0 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  3 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  3 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  61 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  31 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0

Расман: ПФЛ "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлади News

Расман: ПФЛ "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлади

Суперлига иштирокчиси бўлган “Бунёдкор” футбол клуби расман ўзи тўплаган очколарнинг 6 тасидан маҳрум қилинди.

ПФЛ бу борадаги талаби бажарилгани юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига билдиришнома тақдим этади. Ўз навбатида ЎФА бу ҳақда Халқаро футбол уюшмаси ФИФАни хабардор қилади.

“Бунёдкор” украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласини шу вақтгача очиқ қолдирди. Профессионал футбол лигаси ўз мусобақасида иштирок этувчи “Бунёдкор” клубини охиригача ҳимоя қилишга қарор қилди. Аслида ФИФА талаби шу йилнинг сентябрь ойидаёқ бажарилиши шарт бўлса-да, ПФЛ вазиятни тўғрилаш учун “Бунёдкор”га икки ойга яқин вақт берди. Бироқ Тошкент жамоаси бу ишни ёпа олмади.

Сергей Симоненко 2015 йилги мавсумнинг биринчи даврасида “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган. Аммо у Ўзбекистонни тарк этган вақтда ҳам клуб футболчи билан тўлиқ-ҳисоб қилмаган. Кейинроқ украиналик футболчи ФИФАга шикоят аризаси ёзгач, “Бунёдкор” икки марта — 2016 ва 2017 йилларда Сергей Симоненко учун Ўзбекистон банки орқали очилган пластик картага маълум миқдорда пул туширган. Бироқ бу пуллар футболчига қадар етиб бормаган.

“Бунёдкор” иддаосига кўра, ўша пластик карта ичида Симоненконинг пуллари турибди. Истаса, футболчи Тошкентга келиб, уни олиб кетиши мумкин. Йўқса, ўзининг ишончли вакилини юридик кучга эга бўлган ишончнома билан пойтахтга жўнатиши керак. Жамоанинг ўзи футболчи учун очилган пластик карта ишига аралаша олмайди. “Бунёдкор” ва Симоненко бу борада бир ечимга кела олмади. Масаланинг ҳал бўлиши ФИФА учун ҳам, ПФЛ учун ҳам муҳим. Бироқ факт шуки, ФИФА томонидан айбдор деб топилган “Бунёдкор” вазиятни юмшата олмади.

Қолган давр давомида ПФЛ “Бунёдкор”ни ҳимоя қила олмайди. Биринчидан, чемпионат якунига 2 та тур қолди. Иккинчидан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА олдидаги мажбуриятларини бажариши шарт.


Rating: -47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика