Latest news

18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  1 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  53 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади News

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади

Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни 18 январь куни Осиё футбол конфедерацияси Қаршининг "Насаф" клубини жаримага тортиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берган эди.

Бунга жамоанинг ОФК кубоги 2021 йилги мавсуми доирасидаги Гонконгниннг "Ли Ман" клуби билан учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этмагани асос бўлган. 

Ниҳоят, бу масала бўйича ташкилот Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди. Унда таъкидланишича, "Насаф" ва "Ли Ман" жамоалари ўртасидаги учрашувда қуйидаги қоидабузарликлар қайд этилган:

1) 320 нафар мухлис футболчилар захираси учун мўлжалланган жойга ўтирган;

2) 2 нафар мухлис ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин майдонга тушиб кетган;

3) клуб хавфсизлик бўйича ўз зиммасидаги вазифаларни таъминлай олмаган;

4) майдон атрофида аккредитацияси йўқ шахслар юрган;

5) томошабинлар стадионда тамаки чеккан. 

ОФКнинг Тартиб-интизом қўмитаси юқоридаги ҳолатларни ўрганиб чиқиб, қарор чиқарди:

1) "Насаф" тартиб-интизом кодексининг 22.2 бандини бузгани учун 28 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди;

2) Тартиб-интизом кодексининг 34.1 ва 34.3 бандларини бузгани учун шартли равишда (!) 21 минг АҚШ доллари миқдорида жарима. Бу банд агар яқин 2 йил ичида шу ҳолат яна такрорлансагина фаоллашади;

3) Тартиб-интизом кодексининг 1-параграфи бўйича 90 кун ичида 7 минг АҚШ доллари тўлаш мажбурияти.

Шунингдек, шундай ҳолат яна қайтарилса, бундан ҳам қаттиқроқ чора кўрилиши таъкидланган. 

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика