Latest news

08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  0 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  12 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси! News

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

"Рома" клуби расман Элдор Шомуродовнинг трансферини эълон қилди.

"26 ёшли Элдор Шомуродов 17.5 млн евро эвазига "Рома" клубига ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 5 йиллик, 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этувчи шартнома имзолади. Битим таркибида яхши ўйин кўрсатгани учун бонуслар ҳам бор. Бундан ташқари, "Женоа" клуби футболчининг кейинги трансферидан маълум миқдорда фойда кўради", -дейилади клуб баёнотида. 

Шомуродовнинг ўзи ҳам янги клубга ўтганига муносабат билдирди.

"Рома" клубига ўтишим фаолиятимдаги катта қадам. Мен клуб учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Дунёнинг энг катта клубларидан бирида берилган имкониятга лойиқ эканлигимни исботлайман. Менинг "Рома"га ўтишга бўлган иштиёқим сабаб бу битим жуда тезда амалга ошди. Янги жамоадошларим ва мураббий билан тезроқ тил топишиб кетишга ошиқмоқдаман", -дейди Элдор Шомуродов.

Элдор Шомуродов "Рома" таркибида 14 рақамда тўп суради. 

Rating: +158   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика