Latest news

13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  14

Расман: "Бавария" бош мураббий масаласида бир қарорга келди News

Расман: "Бавария" бош мураббий масаласида бир қарорга келди

Хабарингиз бор, "Бавария" жамоаси Бундеслига доирасида "Айнтрахт"га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан кейин бош мураббий Нико Ковачни истеъфога чиқарганди.

Унинг ўрнига вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб Ковачга ёрдамчи бўлиб ишлаб келган Ханси Флик тайинланганди.

Ханси Флик қўл остида "Бавария" ЕЧЛ доирасида "Олимпиакос"га қарши ва Бундеслига ўйинида "Боруссия" Дортмунд билан майдонга тушди ҳамда иккала баҳсда ғалаба қозонди.

"Бавария" раҳбарияти қишгача ва катта эҳтимол қишки танаффусдан кейин ҳам Ханси Флик жамоад бошқарувида қолишини таъкидлади.

Ўтказилган иккита ўйин ва ундаги натижа ҳамда жамоа кўрсатган мазмунли футбол раҳбариятда Фликка нисбатан ишонч пайдо қилди. Шу боисдан ҳам клуб раҳбарияти мавсум давомида бошқарувга янги мутахассисни олиб келиш режасидан воз кечмоқчи.

Бу ҳақда "Бавария" расмий сайти клуб бошқаруви кенгаши раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг гапларига таяниб маълум қилди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика