Latest news

02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  0 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  27 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  3 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Расман: Азизбек Холмуродов — ОКМК футболчиси News

Расман: Азизбек Холмуродов — ОКМК футболчиси

Олмалиқнинг ОКМК клуби навбатдаги трансферни эълон қилди.

"Жамоамиз бўлажак мавсум олдидан навбатдаги трансферини эълон қилади!

Азизбек Холмуродов 2003 йил 18 сентябрь санасида Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида таваллуд топган. Азизбек Холмуродов «Насаф» футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Майдондаги жойлашуви ярим ҳимоячи. Шунингдек, иккала қанотда ҳам бирдек ҳаракатлана олади.

Футболчи 2023 йилги Суперлига мавсумида «Насаф» ва «Турон» жамоалари сафида умумий ҳисобда 11 ўйинда майдонда ҳаракат қилиб, 1та голли тўпузатмага муаллифлик қилган.

Азизбек Холмуродов шу кунга қадар Қаршининг «Насаф», Тошкентнинг «Олимпик» ва Яйпаннинг «Турон» жамоаларида тўп тепган.

Ёш иқтидорли футболчи бўлажак мавсумдан эътиборан «кончилар» шарафини ҳимоя қилади. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМК жамоасининг аҳил оиласи аъзосига айланган Азизбек Холмуродовга «кончилар» сафидаги фаолиятига омад ва муваффақият тилаб қоламиз!

ОКМК аҳил оиласига хуш келибсан, Азизбек!", — дейилади клуб хабарида.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика