Latest news

10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  0 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  0 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  1 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  2 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  5 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2

Расман: Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи! News

Расман: Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи!

Суперлигага қайтган “Андижон” футбол клубида янги мавсум учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Шу мақсадда жамоа аъзолари бугун клуб қароргоҳида тўпланиб, бўлажак чемпионат учун дастлабки машғулот босқичини бошладилар.

"Жамоада эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев бугун янги мавсумга тайёргарлик бошланиши олдидан жамоа аъзолари  ҳамда клуб ишчи-ходимлари билан йиғилиш ўтказди ва унда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Улуғбек Абдусатторович йиғилишда “Андижон” жамоасининг про лига ғолиби сифатида Суперлигага қайтишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган футболчилар ва мураббийларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Шунингдек, клуб бош директори жамоада катта ҳажмдаги ишни бажарган ва Суперлигага қайтиши йўлида самарали фаолият юритган ҳамда қўллаб-қувватлаб турган “Андижон”нинг собиқ таъсисчиси Журъатбек Қувватовга ҳам олиб борган меҳнати учун ўзининг миннатдорчилигини изҳор этди. 

Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқчимизки, жамоамизда бир ярим мавсум давомида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган россиялик Виктор Кумиковнинг клуб билан тузилган шартномаси ниҳоясига етгани сабабли у “Андижон” билан хайрлашди. Ўз навбатида Виктор Балютовичга жамоамизнинг Суперлигага қайтишига муносиб ҳиссасини қўшгани ва клубда муваффақиятли фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг кейинги ишларига омад тилаймиз. 

Улуғбек Мирзаев бошчилигида ташкил этилган йиғилишда “Андижон” жамоамизга янги бош мураббий сифатида Александр Хомяков расман таништирилди. 

53 ёшли россиялик Александр Андреевични мухлисларимиз жуда яхши биладилар. Боиси, 2019 ва 2020 йилги мавсумларда ҳам “Андижон” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Охирги иш жойи эса Муборакнинг “Машъал” клуби ҳисобланади", - деб ёзилади клуб матбуот хизмати баёнотида.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика