Latest news

21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  30 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  15 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  10 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  11 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5

РАСМАН! Александр Мочинов Истеъфога чиқарилди News

РАСМАН! Александр Мочинов Истеъфога чиқарилди

«Бухоро” жамоаси ушбу мавсумда ўта мувофақиятсиз иштирок этиб келмоқда. Чемпионатнинг 9 турида атиги 2 очко жамғариб, турнир жадвалининг сўнгги пағонасидан ўрин олиб турибди.

Бу натижа эса табиий-ки, клуб мухлислари ва раҳбарларини асло қониқтирмайди ва шу сабабдан жамоага янги “қон қуйиш “кераклиги яққол сезила бошланди.

Сўнгги 9-турда “Бухоро”  ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, жамоа раҳбарияти бош мураббий Александр Мочиновни истеъфога чиқарди.

Бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Анатолий Курлаевга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Шу тариққа олий лига жамоалари орасида ушбу мавсумда энг биринчилардан бўлиб “Бухоро” мураббий алмаштиришга мажбур бўлди.

Биз Александр Мочиновнинг қилган барча меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг келаси фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Мухлисларни бир савол, жамоа бошқарувини ким ўз қўлига олади деган савол қийнаётган бўлиши табиий. Куни-кеча клуб аъзолари ва раҳбарият йиғилиш ўтказиб, жамоанинг кейинги тақдири тўғрисида ойдинлик киритилди.

Жамоада бош мураббийга ёрдам бериб келган бухоролик мутахасис, Шуҳрат Файдиев вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариши белгилаб қўйиилди.

“Бухоро” футболчилари 10-турга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишган ва машғулотларни айнан Шухрат Файзиев олиб бормоқда. Мураббийлар штабида ҳозирча  бошқа ҳеч қандай ўзгаришлар рўй бергани йўқ.

Биз мураббийлар штаби ва футболчиларга келгуси ўйинларда фақат омадлар тилаб қоламиз ва ишонамиз-ки, улар бухоролик содиқ ва ашаддий мухлисларга жуда ва жуда узоқ кутилган ғаолабани тақдим этадилар.

П.С: “Бухоро” навбатдаги тур учрашувини сафарда, Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади. Учрашув  23 май (Шанба) куни бўлиб ўтади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика