Latest news

11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  17 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3

Рашидов “Насаф”га қарши ўйнайди News

Рашидов “Насаф”га қарши ўйнайди

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнаётган “Ал Жаиш” келаётган икки турда “Насаф” билан беллашади.

Дохаликлар “Ал Айн”ни икки марта доғда қолдириб, ўзларининг мақсадлари жиддий эканини исботлаб улгуришди. Буни “Жаиш” қаршиликлар билан ўйинларда ҳам кўрсатишга уриниб кўриши табиий.

2007 йил ташкил этилган жамоа 2011 йил юқори лигага йўлланма олган. Дебют мавсумида иккинчи, кейин эса учинчи ўринни эгаллади. Айни пайтда жамоа 2-ўрин учун курашмоқда. “Ал Райян” аллақачон чемпионликни қўлга киритишга улгурди.


“АЛ ЖАИШ” СПОРТ КЛУБИ

Ташкил этилган йили: 2007

Стадиони: “Абдуллоҳ Бин Халифа”, 12 минг томошабинга мўлжалланган

Раҳбари: Ҳамад Али Ал Аттия

Бош мураббийи: Сабри Лямуши (Франция)

Ўтган мавсум Қатар чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.

Эришган ютуқлари: Қатар Кубоги соҳиби 2013, Қатар Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги ғолиби 2014.

Жамоани франциялик машҳур мутахассис Сабри Лямуши бошқармоқда. У фаолиятида “Осер”, “Монако”, “Парма”, “Интер” ва “Марсель” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Икки йилдан ортиқроқ Қатарда ўйнаган. 2014 йилдан буён “Ал Жаиш”га устозлик қилиб келяпти. Лямуши Франция терма жамоасида ҳам тўп тепган ва Котд Ивуар термаси билан 2014 йил Бразилиядаги мундиалда бош мураббий сифатида қатнашган. 


Сабри ЛЯМУШИ

Туғилган санаси: 09.11.1971

Туғилган жойи: Лион, Франция

Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: 1990–1994 “Алес” 106 (26), 1994–1998 “Осер” 129 (19), 1998–2000 “Монако” 56 (4), 2000–2003 “Парма” 90(7), 2003–2005 “Интер” 16 (0), 2004–2005 “Женоа” 20 (1), 2005–2006 “Марсель” 36 (5), 2006–2007 “Ал Райян” 7 (6), 2007–2008 “Умм Салал” 10(1), 2009 “Ал Харитият”.

Франция терма жамоасида 1996–2001 йилларда 12 ўйинда 1 гол урган.

Бошқарган жамоалари: 2012–2014 Котд Ивуар, 2014 йилдан “Ал Жаиш”да.


Ушбу клуб сафида миллий терма жамоамиз аъзоси Сардор Рашидов тўп тепишини мухлисларимиз яхши билишади. Уни ОЧЛ учун қатарликлар ҳужумчи сифатида рўйхатдан ўтказишган. “Жаиш” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланган. Ҳимоячи Лукас Мендес Бразилиядан бўлиб, “Коритиба” ва “Марсель” жамоаларида фаолият олиб борган. Вагнер Рибейро ишқибозларга араб мамлакатларидаги ўйинлари билан танилган. Етакчи футболчи бўлиб турган Ромариньо эса “Коринтианс” шарафини ҳимоя қилган. Айнан шу ҳужумчи жамоанинг асосий ижодкорлик ишлари билан машғул бўлади. Таркибда яна Қатарда кўзга кўринган 3-4 нафар маҳаллий футболчилар бор.


Дарвозабонлар

1. Фаҳад Юнус

16. Халифа Ндиайэ

22. Сауд Хатир

Ҳимоячилар

2. Мурод Нажи

3. Абдулла Алмисаки

4. Лукас Мендес (Бразилия)

8. Юсуф Муфта

19. Абдураҳмон Исса

21. Али Санад

67. Жасим Шнин

77. Абдулазиз Муҳаннади

96. Жассим Абдулраҳмон

Ярим ҳимоячилар

5. Муҳаммад Жабри

6. Ёсир Абубакар

7. Весам Ризқ

13. Салоҳ Аляҳри

14. Муҳаммад Мезнани

17. Отман Аляҳри

18. Муҳаммад Жедо

20. Вагнер Рибейро (Бразилия)

23. Холид Алзереқ

27. Аҳмад Муин

Ҳужумчилар

9. Ҳамид Абдураззоқ

10. Сардор Рашидов (Ўзбекистон)

12. Мажид Муҳаммад

31. Ромариньо (Бразилия)


Беҳзод Назаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика