Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3

Рангник - Санчо ҳақида: "У жуда муҳим инсонини йўқотди" News

Рангник - Санчо ҳақида: "У жуда муҳим инсонини йўқотди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник "Вест Хэм"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Санчонинг майдонга тушмагани ҳақида

"У оиласининг жуда муҳим аъзосини, ўзи учун энг яқин бўлган инсонини йўқотди. У билан гаплашиб оламан ва машғулотдан кейин якуний қарорни бирга чиқарамиз"

Роналдунинг норозилиги ҳақида

"Барчасини тушунганидан кейин Роналду мени қучоқлаб юборди. Тўғриси буни кутмагандим. Тўпурар футболчилар нималарни фикрлашини яхши биламан. Шу сабабли яна бир бор бундай қарор чиқаришдан қочмаган бўлардим.

Ҳа, у норози бўлди. У майдонда қолишни, гол уришни истади. Аммо биз бош билан яхши ўйнайдиган ва ҳимояда тўпни қайтарадиган футболчини майдонга туширишни истагандик"

Лингард ҳақида

"Ньюкасл" унга қизиқиш билдирди. Ҳозир навбатдаги 10 кунда нималар бўлишини ҳеч ким билмайди. Шу жумладан мен ҳам"

Далот ҳақида

"Унинг ҳужумдаги ўйинида функциялари жуда кўп. Диогу қанотдан яхши паслар ошира олади, шунингдек, бирга бир ҳолатларда рақибларини алдаши ҳам мумкин. Лекин унинг ҳимоявий ишларини бироз яхшилаш керак.

Уни ҳимояга мослашган ҳимоячи дейиш хато. Яқин вақтлар ичида у ҳужумкор ҳимоячига айланади.

Ҳозирча менга Далот ва Теллеснинг ўйинлари маъқул келмоқда. Улар учун хурсандман. Люк ва Аароннинг жароҳатлари сабабли улар ўйин амалиётига эга бўлишмоқда"

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика