Latest news

01:55ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" 4:3 (матнли трансляция)  453 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  1 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0

Рамзий терма жамоадан "Қўқон-1912"нинг икки нафар футболчиси ўрин олди News

Рамзий терма жамоадан "Қўқон-1912"нинг икки нафар футболчиси ўрин олди

Кеча олий лигада навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Якунига етган турда деярли сенсация гувоҳи бўлмадик.

"Нефтчи" ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда икки жамоанинг имконияти тенг баҳоланган эди. Қуйидаги футболчилар 10-турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олдилар.


Дарвозабон: Андрей Бакланов ("Қўқон-1912).

Ҳимоячилар: Аднан Ораховац ("Пахтакор"), Илья Ильин ("Қўқон-1912"), Ҳамза Каримов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Станислав Андреев ("Пахтакор"), Артур Геворкян ("Насаф"), Виктор Карпенко ("Шўртан"), Муроджон Тошматов ("Металлург"), Муқимжон Тошматов ("Сўғдиёна").

Ҳужумчилар: Шаҳбоз Эркинов ("Навбаҳор"), Шаҳзодбек Нурматов ("Металлург").

Мураббий: Рўзиқул Бердиев.


Гувоҳи бўлганингиздек, бу сафарги тактикамиз 3-5-2 кўринишда бўлди.

Энди қисқача футболчилар нима учун рамзий терма жамоадан ўрин олганига изоҳ бериб чиқамиз.




Дарвозабон: Андрей Бакланов ("Қўқон-1912")

Бундай дарвозабонга эга жамоада яна икки нафар яхши футболчи бўлса, исталган рақибга жиддий қаршилик кўрсатиши мумкин бўлади. Кечаги ўйинда Бакланов нафақат олий лига-2015даги, балки фаолиятидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди деб айтишимиз мумкин. Агар бу посбон бўлмаганида "Локомотив" кеча балки ўз тарихидаги энг йирик натижани қайд этарди. Ҳаттоки, Бакланов пенальтини ҳам қайтарди.




Ҳимоячилар: Аднан Ораховац ("Пахтакор"), Илья Ильин ("Қўқон-1912"), Ҳамза Каримов ("Насаф").

Кўплаб танқидлардан кейин ҳам ўйнашда давом этган "Пахтакор"нинг черногориялик ҳимоячиси "Сўғдиёна" билан бўлиб ўтган ўйинда анча яхши ҳаракат қилди. Ўйин сўнггида битта голга "пас" берди.

Ильин каби футболчилар ўртамиёна жамоалар учун анча фойдали. Ўз пайтида "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоаларида ҳам яхши ҳаракат қилган футболчига бироз жисмоний куч етишмайди. Ўйинни яхши ўқийди ва техникаси кучли ҳимоячи. Кеча ҳам "иккинчи қават"даги аксар курашларда ғалаба қозонди.

Ҳамза Каримовнинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабада ҳиссаси катта бўлди. Ҳимоядан ҳужумга тез-тез қўшиладиган замонавий футболга мос бўлган футболчи анча яхши ҳаракат қилди. Айниқса, "Насаф"нинг қарши ҳужумларини бошлашда асқотди.




Ярим ҳимоячилар: Станислав Андреев ("Пахтакор"), Артур Геворкян ("Насаф"), Виктор Карпенко ("Шўртан"), Муроджон Тошматов ("Металлург"), Муқимжон Тошматов ("Сўғдиёна").

Сўнгги ўйинларни захира ўриндиғидан кузатишга мажбур бўлган Андреевга бу нарса ижобий таъсир кўрсатган кўринади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасиданоқ майдонга тушган ярим ҳимоячи кетма-кет иккита голли пас билан жамоасининг ғалабасига муносиб улуш қўшди. Бу ўйинда у ўзининг зарарли одати, узоқдан бесамар зарбаларини йиғиштириб, ҳужумдаги жамоадошини тўп билан таъминлашни маъқул кўрди ва бу ўз самарасини берди.

2000 йилларда Акмал Холматов "Нефтчи" учун қандай ўрин тутган бўлса, Геворкян бугунги кунда "Насаф" учун мана шундай ўринда. Бир пайтлар Холматов жарима зарбаларини пенальти тепгандек амалга оширарди, ҳозир эса Геворкян. Турнинг марказий ўйинида киритилган ягона голга айнан у муаллифлик қилди.

Ўйиндан аввалги имкониятларни чамалар эканмиз, Виктор Карпенко иккинчи ёшлигини кечираётганини алоҳида таъкидлаб ўтдик. Гапимиз исботи ўлароқ, у "Бухоро" дарвозасини икки маротаба ишғол қилди.

"Металлург" ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматов "Андижон"га қарши ўйинни аъло даражада ўтказди. "Насаф"даги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлай олган футболчи, ўтган турда иккита гол уришга муваффақ бўлди. 8-турда "Пахтакор" дарвозасини ҳам жарима зарбасидан сўнг аниқ нишонга ола билганди.


"Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувида мухлислар жиззахликлар сафида ҳаракат қилган Муқимжон Тошматовнинг ўйинини кўриб мазза қилдилар дея оламиз. "Пахтакор"нинг тажрибали қанот ҳимоячиларини "замах"да бир неча бора ортда қолдириб кета олди. Бугунги кунга келиб жамоасининг барча бурчак тўпларини айнан у амалга ошираётгани ҳам Даврон Файзиевнинг унга бўлган ишончи катта эканлигидан далолат.




Ҳужумчилар: Шаҳбоз Эркинов ("Навбаҳор"), Шаҳзодбек Нурматов ("Металлург").

Водий дербисида майдон марказидан гол урган Шаҳбоз Эркинов "Олмалиқ" билан ўйинда ҳам гол уришда тўхтамади. Икки маротаба Ғаниев дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи ҳақли равишда рамзий терма жамоадан жой олди.

Шубҳасиз, рамзий терма жамода Эркиновнинг жуфти Шаҳзодбек Нурматов бўлди. У ҳам икки марта гол уриш билан бирга битта "пас" берди. 




Мураббий: Рўзиқул Бердиев ("Насаф").

Анъаналарга содиқ қоламиз. Бирон бир сенсация қайд этилмаган турда марказий ўйинида ким ғалаба қозонса, ўша жамоа бош мураббийи рамзий терма жамоага муносиб кўрилиб келинган. Демак, бу сафарги тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика