Latest news

15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  6 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  12 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  3 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  10 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1

Рамуш — ЖЧдаги дастлабки хет-трик муаллифи News

Рамуш — ЖЧдаги дастлабки хет-трик муаллифи

Қатар-2022 илк хет-триги муаллифи, плэй-оффда учта гол урган Пеледан кейинги иккинчи энг ёш футболчи.


"Португалия терма жамоаси асосий таркибидаги биринчи расмий ўйинида хет-трик қайд этган Гонсалу Рамуш билан сал яқинроқ танишамиз. 

У 2001 йилда Португалиянинг Ольян шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Орқароққа қайтиб ҳам ўйнай олади. Бўйи – 185 см. Профессионал фаолиятини "Бенфика"да бошлаб, ҳозиргача шу клубда ўйнамоқда. 

Португалиянинг U-17, U-19, U-21, U-23 терма жамоаларида ўйнаган ва голлар уриб келган. Миллий жамоада дебют қилганига бир ой ҳам бўлмади. Асосий таркибда биринчи марта тушди. Ҳозирги статистикаси – 4 ўйин, 4 гол. 

"Бенфика" таркибида Чемпионлар Лигасида гол уриб келмоқда. "Энфилд"да Ливерпуль дарвозасини ҳам ишғол қилган. Фақат Клопп унга эмас, Нуньесга қизиқиб қолган. Лиссабонда Клопп адашиб бошқа ҳужумчини танлаб қўйди, деб ҳазиллашишади. 

Шу кунгача Рамушни "Вулверхэмптон", "Ньюкасл", "Эвертон" каби клублар таклиф қилган. Лекин катта суммага эмас. "Бенфика" эса унинг баҳосини юқори қилиб белгилаган. Кечаги ўйиндан кейин топ-клублар ўша нархдан ҳам каттасини таклиф қилиши кутилмоқда", – дейилади таниқли шарҳловчи Даврон Файзиевнинг Telegram'даги саҳифасида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика