Рамос "Реал" билан янги шартнома имзолаш учун маошини камайишига ҳам тайёр
08 sep 2020 12:44
News
Рамос "Реал" билан янги шартнома имзолаш учун маошини камайишига ҳам тайёр
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос Мадрид клуби шартномани узайтиришга яқин.
Испаниялик футболчи "Реал" билан янги шартнома имзолаш учун маошининг камайишига ҳам тайёр. Томонлар яқин кунларда янги шартномани батафсил муҳокама қилиш учун учрашишади.
Рамоснинг шартномаси ҳал қилинган деб бўлмайди, аммо 34 ёшли ҳимоячи ва "Реал" президенти Флорентино Перес ўртасидаги муносабатлар ажойиб, шу сабаб музокаралар яхши кечишига шубҳа йўқ.
Ҳимоячи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments