Latest news

23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  2 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0

Раду Рогак: «Динамо»да янада ўсишга эришаман» News

Раду Рогак: «Динамо»да янада ўсишга эришаман»

Олий Лига янги мавсуми бошланишидан олдин «Динамо» жамоаси сафига молдовалик ёш ҳимоячи Раду Рогак келиб қўшилди.

21 ёшли Молдова ёшлар терма жамоаси аъзоси «Динамо»нинг Қозоғистоннинг «Каспий» клубига қарши кечган назорат учрашувида майдонга тушиб, ягона голи билан Самарқанд клубига ғалаба келтирди. Жамоа билан шартнома имзолаган легионер футболчи билан суҳбатда бўлдик.

- Раду, дастлаб футболга кириб келишингиз ҳақида гапириб берсангиз…


- 1995 йил Молдованинг Бельци шаҳрида таваллуд топганман ва футболга илк қадамларни ҳам айнан шу ерда қўйганман. Шаҳримизнинг «Заря» клуби акадамиясида таҳсил олиб, 16 ёшимда ушбу клуб аъзосига айландим. «Заря» билан бирга Молдова чемпионатида учинчи ўринни олдим, қолаверса Молдова ёшлар терма жамоаларида ҳам тўп сурдим.


- Ўтган мавсумда «Унгени» жамоаси шарафини ҳимоя қилгансиз, шундайми?

- Тўғри, «Заря»даги тўрт йиллик фаолиятимдан кейин жамоа ўтган мавсумда мени олий дивизионнинг яна бир жамоаси саналмиш «Унгени» клубига ижара асосида берди. Ушбу клуб сафида ярим йил тўп сурдим. Шундан сўнг ўзимни Молдова чемпионатидан ташқарида синаб кўришга қарор қилдим.

- «Динамо»га келишингиз варианти қандай пайдо бўлди?


- Билишимча, клуб бош менежери Илҳом Шарипов селекция масаласида дўсти Азамат Абдураимовдан ёрдам сўраган. Азамат Биродарович билан таниш эканлигим боис, менга Ўзбекистон чемпионати иштирокчиси «Динамо»дан таклиф борлигини айтди. Айни ўсадиган ёшдаман, қолаверса Ўзбекистон чемпионати Молдова чемпионатидан савия борасида юқорилиги учун «Динамо» сафига келиб қўшилдим.

- Дастлабки таассуротларингиз қандай?


- Ижобий, албатта. Ўзбекистон ҳақида кўп маълумотга эга бўлмасамда, Самарқанд Тошкентдан кейинги ўринда турувчи шаҳарлигини биламан. Бир ҳафта давомида Тошкентдаги йиғинда иштирок этдим, шаҳар ва мамлакатингиз менга жуда ёқди. «Динамо» жамоаси ҳам менда яхши таассурот қолдирди. Мураббийлар таркибда асосан ёшларга ишонч билдиришмоқда. Жамоа жуда ҳам аҳил, таркибда яхши футболчилар йиғилганлиги гувоҳи бўлдим. Эшитишимча, Самарқандда футболни жуда севишади ва ўйингоҳда минглаб мухлислар йиғилади.

- «Заря» сафида бунгача «Локомотив» ва «Нефтчи» сафида тўп суриб кетган Александр Оника тўп суради. Бу ерга келишингиздан олдин бу масалада у билан маслаҳатлашдингизми?

- Саша Оника жамоамиз сардори ва дўстим саналади. Унинг Ўзбекистонда муваффақиятли тўп сурганидан хабарим бор. Аммо таклиф тўсатдан бўлгани учун бу масалада у билан маслаҳатлашганим йўқ. Бу ерга келиб танловда адашмаганимга гувоҳ бўлдим.

- Сиз Молдова чемпионатида қарши тўп сурган ҳужумчи Вадим Чемиртаннинг юртимиздаги фаолиятидан хабарингиз борми?


- Албатта. Молдовада Чемиртанга қарши кўп ўйинларда майдонга тушганман. Кучли ҳужумчи деб ҳисоблайман. Ўтган мавсумда Ўзбекистонда «Бухоро» сафида тўп сурганлигини, бу йил эса «Бунёдкор» клубига ўтганлигини биламан. Чунки Молдовада футбол нашрлари хориж чемпионатларида тўп сураётган молдовалик футболчилар фаолиятини ёритиб боришади.


- Фаолиятингиз давомида илк марта легионер сифатида юртингиздан ташқаридан тўп сураяпсиз. 21 ёшда ҳамма ҳам бунга журъат этолмайди…

- Энг асосийси футболчининг ўзига бўлган ишончида деб ўйлайман. Тўрт йил давомида Молдова чемпионатида тўп суришим, ёшлар терма жамоалари сафида Европанинг кучли термалари бўлмиш Бельгия ва бир қатор ёшлар термаларига қарши ўйинлар менга катта тажриба бўлди. Шу боис ўзимни легионер сифатида нисбатан кучлироқ лигада тўп суришга қодирман деб ҳисобладим. «Заря» сафида мен билан ҳимоя марказида ёнма-ён тўп сурган собиқ жамоадошим Муҳаммад Коне айни дамда амалдаги чемпион Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафида тўп сурмоқда. Осиё Чемпионлар Лигасидаги дастлабки тур ўйинида у ёмон таассурот қолдирмади.

- Режа ва мақсадларингиз нималардан иборат?

- Бизни жуда оғир ва қизиқарли мавсум кутиб турибди. «Динамо» сафида самарқандлик мухлислар ва мураббийлар ишончини оқлашга интиламан. Ҳали ёшман, янада ўсиш ва ривожланиш учун келдим. Умид қиламанки, «Динамо» билан кўзланган мақсадга етишиб, карьерамда янги ёрқин саҳифа очаман.

Маълумотнома:
РАДУ РОГАК

Туғилган йили ва жойи: 1995 йил 7 июнь, Молдова.
Амплуаси: ҳимоячи
Бўйи: 184 cм; Вазни: 66 кг;
Тўп сурган клублари:
«Заря» (Молдова) – 2013-2016
«Унгени» (Молдова) – 2016.
Терма жамоа сафида:
Молдова U-19, U-21 ёшлар термалари сафида 22 ўйинда, 1 та гол.
Ютуқлари: Молдова Кубоги соҳиби (2015-16), Суперкубок финалчиси.


Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика