Қозоғистонда легионерлар лимити бекор қилинди
10 jan 23:36
News
Қозоғистон Футбол Федерацияси хорижлик ўйинчилар учун чеклов бекор қилинганини маълум қилди. Энди Қозоғистон Премьер-лигаси ўйинларида чексиз миқдордаги хорижликлар майдонга тушиши мумкин.
Лекин ҳали ҳам битта шарт қолмоқда. Жамоалар қайдномасида 13 нафар қозоғистонлик футбол тарбияланувчиси бўлиши керак.
ҚПЛ клублари ўтган мавсум бир вақтнинг ўзида 7 нафар хорижлик ўйинчини майдонга тушириши мумкин эди, бунда мавсум учун қайдномада белгиланган лимит 8 кишилик эди.
Link :
Source : Zakon.kz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments