Latest news

20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашув олдидан ўтказган расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  3 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  10 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5

"Қозоғистон йиғинини бекор қилдик, япониялик легионер қайтиб кетди" — Иван Бошкович "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг нималар деди? News

"Қозоғистон йиғинини бекор қилдик, япониялик легионер қайтиб кетди" — Иван Бошкович "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун янги мавсумга тайёргарлик доирасида биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди

Иван Бошкович мазкур учрашувда аралаш таркибдан фойдаланди ва йиғинда қатнашаётган барча футболчиларга имконият берди. Ўтган мавсумда ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилган бир нечта ёшларни ҳам синовдан ўтказилди. Учрашув якунлангач Иван Бошковичга бир нечта саволлар билан юзландик.  


"Нефтчи" ўртоқлик баҳсида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади


- Йиғиндаги илк ўртоқлик ўйинида футболчиларнинг дастлабки ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Бугунги ҳолатда ўйин даражаси ҳақида ортиқча ўйлаш шарт эмас, деб ўйлайман. Футболчилар аста-секин формага кириб олишлари зарур. Бу борада "Нефтчи" биз учун яхши рақиб вазифасини ўтаб берди. Икки хил таркибни синовдан ўтказдик. Ёш футболчилар кўп. Ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Хатолар бор. Тўғирлаймиз, ишлаймиз. Биз йўлга қўйяётган ўйин суратини шакллантириб борамиз. Мен учун асосий нарса футболчиларнинг талабларимни тушуна олиши.  

- Биринчи кунги машғулотларда япониялик легионер иштирок этган эди...

- Жароҳат сабаб уйига қайтиб кетди. 

- "Бунёдкор" Қозоғистонда йиғин ташкил қилиши режалаштирилганди...

- Қозоғистон йиғинини бекор қилдик. Баъзи бир сабабларга кўра шундай бўлди. Бу ҳақида кўп гапиришни маъқул кўрмайман. Жамоамиз билан ўзимизда йиғинни давом эттиришни тўғри, деб билдик. Январь ойида эса амирликларга йўл оламиз. У ерда кучли ва номдор рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Февраль ойида Анталияда йиғин олиб борамиз. 

- Демак жамоани кучайтириши керак бўлган футболчилар хориж йиғинида жалб қилинади?

- Умид қиламанки, бир неча нафар легионерларни кўриб олиш имконига эга бўламиз. Аввал ҳам айтганман, фақат бир бош баланд легионер оламиз. У чиндан жамоамизни кучайтира олишга қодир бўлиши керак. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика