Latest news

23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  11 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  3 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  69 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинларга чипталар нархи қанча? News

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинларга чипталар нархи қанча?

Хабарингиз бор, 14-15 декабрь кунлари Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ҳар икки баҳс ҳам Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга кетган таркиби

Қозоғистоннинг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркиби

Қозоҳистон футбол Федерацияси 29 ноябрдан ушбу ўйинлар учун чипталарнинг онлайн сотувини йўлга қўйган. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Қозоғистон - Ўзбекистон баҳсига кириш чипта нархи 25 минг сўмдан 50 минг сўмгача (1000 тенгедан 2000 тенгегача). 5 ёшгача бўлган болаларга кириш бепул. Чипталарни фақатгина zakazbiletov.kz сайти орқали онлайн сотиб олиш мумкин. Арена кассаларида чипталар сотилмайди.

Санитар-эпидемиологик нормалар талабларига кўра, Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакураш саройига умумий сиғимнинг фақат 50 фоизига чипта сотишга рухсат берилган. Ҳар бир ўйинга 1300 тадан чипта сотувга чиқарилган. Бу ҳақда Қозоғистон футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.


Аренага киришда ва трибуналарда тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳар иккала ўртоқлик ўйини Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакураш саройи (Нур-Султон)да бўлиб ўтади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика