Latest news

18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  4 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11

Қосимов “Бунёдкор”ни тарк этди! (Муносабат) News

Қосимов “Бунёдкор”ни тарк этди! (Муносабат)

Бугун “Бунёдкор”га оид расмий хабар чиқди. Яъни, шу пайтгача клуб бош мураббийи сифатида ишлаб келган Миржалол Қосимов ўз лавозимини тарк этди ва бундан буён бор эътиборини миллий терма жамоага қаратадиган бўлди.
Бу гап сал олдинроқ тарқалган эди. Яъни, Осиё Кубоги-2015га қуръа ташланишидан олдин. Бизга маълум бўлишича, ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов Миржалол Қосимовни ёнига чақириб, терма жамоа ёки клубдан биттасини танлашини сўраган. Қосимов эса ўйлаб олиш учун бироз вақт олган ва қуръа натижалари маълум бўлгач, терма жамоа вариантида тўхталди.

Бунинг устига “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасида қийин аҳволда қолди. Клубнинг гуруҳдан чиқа олмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Қолаверса, жамоа ўйинида мазмун йўқолгандек. Бу эса Қосимовнинг кетишига сабаб бўлди. Фикримча, Қосимовга бир муддат танаффус керак эди. Албатта, у кишининг иш фаолиятига аралашиш ниятим йўқ. Лекин инсонийлик тарафдан олиб қараганда, айтайлик, охирги икки-уч йилда Қосимов деярли дам олмасдан ишлади. Доим катта босим остида юрди. Мана шунинг учун ҳам танаффус керак эди.

Маълум муддат дам олган мураббий ўз ишига янада чанқоқлик билан шўнғийди. Буни европалик мураббийлар мисолида кўп бора кўрганмиз. Ана энди Қосимов ҳам бор эътиборини миллий терма жамоага қаратади. Футболчиларни кузатади, рақибларни ўрганади, жамоани Осиё чемпионатига тайёрлайди.

“Бунёдкор”ни эса ҳозирча Волков – Отажонов – Эргашев – Саркисян квартети бошқариб туради. Лекин жамоага албатта янги бош мураббий керак. Чунки чемпионлик учун курашадиган клубда битта БОШ бўлиши шарт. Фақат кимлигини ҳозирча билмаймиз. Қосимов эса назаримда “Бунёдкор”дан кетиб тўғри қилди. Чунки барибир иккита жамоани бошқариш ниҳоятда оғир.

Хабарингиз бор, шу йилнинг кузида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мана шу мусобақага ҳам терма жамоани Қосимов олиб борар экан. Ундан кейин қишда Осиё Кубоги ўтказилади. Хуллас, бу ёғига иш кўп. Тайёргарлик, йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари дегандек. Демак, Қосимов учун янги режалар энди бошланади. Биз бу борада Миржалол Қўшоқовичга омад тилаб қоламиз.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика