Latest news

00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  0 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  5 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  21 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  1 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  6 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  16 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1

Қосимов: «Аҳмедовнинг тез орада сафга қайтишига умид қиламиз» News

Қосимов: «Аҳмедовнинг тез орада сафга қайтишига умид қиламиз»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири Одил Аҳмедовнинг жарохати жиддий бўлиб чиқмаслигини ва футболчи тез орада сафга қайтишига умид билдирди.
«Интерфутбол» газетасига берган интервьюси чоғида миллий терма жамоа бош мураббийи Одил Аҳмедов билан қўнғироқ орқали суҳбатлашганини ва унинг тез орада сафга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтган: «Аҳмедов билан ўши куннинг ўзидаёқ телефон орқали боғландик. Унинг кайфияти ёмон эмас эди. Ўйиннинг эртаси куни тиббий текширувдан ўтди ва рентген натижаларига кўра унинг мушакларида зўриқиш борлиги аниқланган. Бу унчалик жиддий жароҳат эмас ва унинг тикланиши учун деярли икки ҳафта вақт кифоя қилиши мумкин. Шунда бўлса ҳам у чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши лозим ва шундан кейингина унинг жарохатига аниқ ташҳис қўйилиши мумкин. Одилнинг ўзи жарохат олган пайтида оёғида қаттиқ оғриқ ҳис қилганини айтган, бу эса жарохатнинг бироз жиддийлигини билдиради. Умид қиламизки, қайта текширувдан ўтгач бу жарохат унчалик жиддий бўлиб чиқмайди», - дейди Қосимов.

Миллий терма жамоа бош мураббийи шунингдек, футболчининг меҳнаткашлигини ва бу унга жарохатини тезроқ енгиб ўтиши учун ёрдам бериши мумкинлигини қўшимча қилди: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бундан жарохатларни даволаш учун камида уч ҳафта вақт кетади. Албатта, биз яхши ният қиламиз. Одил - жуда меҳнаткаш футболчи ва жуда иродали йигит. Жарохатидан тузалишда бу жуда катта аҳамиятга эга. Асосийси, ишлашдан ва меҳнат қилишдан тўхтамаслик керак».

Одил Аҳмедовнинг Осиё Кубоги-2015 баҳсларига борадиган таркибга киритилиши борасидаги саволларга эса Қосимов қуйидагича жавоб берди: «Албатта, бунга жуда умид қиламиз. Ўйлайманки, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди».
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика