Latest news

19:31Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон баҳсига шай!  2 19:12Абдулла Абдуллаев ва Ботирали Эргашев Қирғиз Республикаси билан ўйин олдидан интервью берди  1 18:49Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда  0 18:27Про лига. "Қўқон-1912" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  4 17:58Тайёргарлик авжида: "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финалини 3 та вилоят ҳокими стадионда томоша қилади  7 17:35Мундиал-2026. Рустам Ашурматов: "Бу гуруҳдан иккинчи эмас, биринчи ўрин билан чиқамиз"   1 17:09"Қайрат" устози Иброҳимҳалил Йўлдошевни танқид қилди  4 16:41Кутганмидингиз? Тиниб-тинчимас Роналдудан навбатдаги рекорд!  7 16:17Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧ илк туридаги рақиби Нидерландия Тошкентга етиб келди  5 15:25Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров билан қисқа интервью  2 14:58Championat.asia ва Transfermarkt август ойнинг энг яхшиларини аниқлади  8 14:39"Ҳумо Арена" тарихда илк бор футзал баҳсига мезбонлик қилди. Ўзбекистон – Бразилия тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:20Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"  21 13:48Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"  16 13:23Шомуродовнинг клубдоши фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси News

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси

Нукус шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича Қорақалпоғистон республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг очиқ турнири бўлиб ўтди.
“Соғлом бола йили”га бағишлаб уюштирилган мазкур мусобақанинг дастлабки босқичида 12 та жамоа тўрт гуруҳда иштирок қилди.

Сўнгра,  гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар олимпия тизимида баҳсларни давом эттиришди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда “Байтерак-1” (Нукус шаҳри) ва “Тахиатош-2”(Тахиатош шаҳри)  жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу ўйинда нукуслик ёш футболчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 3-ўринни эгаллашди. Ҳал қилувчи ўйинда  “Жайҳун”(2-сон БЎСМ, Нукус шаҳри) ва 2-сон БЎСМ терма жамоаси (Нукус шаҳри) рўпара келишди. Бу учрашувда терма жамоа аъзоларининг қўли балан келди, 2:0. Натижада, улар турнир ғолиби бўлишди. “Жайҳун” жамоаси шоҳсупанинг иккинчи қаторидан жой олди.

- Мусобақамиз юқори савияда ўтди, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров. – Ўйинларни федерациямиз томонидан тасдиқланган малакали ҳакамларимиз бошқариб боришди. Турнирнинг ташкил этишдан асосий мақсад, мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини қизиқарли уюштиришга қаратилганди. Ишончимиз комилки, кўзлаган ниятимиз амалга ошди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика