Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Қўқонлик мухлисларни ранжитган ҳакамлик News

Қўқонлик мухлисларни ранжитган ҳакамлик

Кеча Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (1:3) учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйин хусусида гапирадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқасини майдон эгалари нисбатан фаолроқ ўтказишди. Элдор Суюнов дарвозаси олдидавазиятлар яратишган интилган "Қўқон-1912" жамоаси кўзланган мақсадига эриша олмади. Биргина Отабек Ҳайдаровнинг Суюнов қўриқлаётган дарвозага "чалқанча" услубда тепган зарбасини ҳисобга олмаса, бошқа хавфли вазиятлар содир этилгани йўқ. Отабек Ҳайдаровнинг уринишини эса "Насаф" дарвозабони қайтаришга эришди. Шундан сўнг Элдор Суюновга биринчи бўлимда деярли иш топилмади. Дастлабки таймда учрашув у қадар томошабинларга манзур бўлмаганини қайд этиш жоиз. Биринчи бўлим сўнггиларида келиб "Насаф" рақибга босимни кучайтирди. Шоҳруҳ Гадоевнинг чап қанотдаги фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Азамат Алланиёзов самарали тарзда якунлади ва жамоасини танаффусга ғолиб ҳолда олиб чиқиб кетди. "Насаф"нинг биринчи голи киритилган вазиятда Азамат Алланиёзовни қўқонлик ҳимоячилар шунчаки очиқ қолдиришди. Азамат аввалига тўпни ўзига бўйсундириб олди ва биринчи уринишда дарвозага зарба йўллай олмади. Иккинчи зарбани бераётган вақтда Ашуровни тўпга ташланди, бироқ Алланиёзов чаққонлик қилиб тўпни дарвозага осонлик билан киритиб қўя олди. Бу вақт ичида "Қўқон-1912"нинг марказий ҳимоячилари Игорь Голбан ва Илья Ильин шунчаки томошабин вазифасини бажариб беришди. Умуман "Қўқон-1912" ҳимояси шу куни жуда тартибсиз ўйнади. Бу борада Рустам Абдуллаев яхшигина бош қотириб кўриши зарур.

Иккинчи тайм "Насаф"нинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди.
Ўйиннинг 53-дақиқасида майдон марказидан Одил Ҳамробеков жамоадоши Илҳом Шомуродовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Деярли майдон маркази олдидан ўз юришини бошлаган Шомуродовга бутун бошли ҳимоячилар ета олишмади. "Қўқон-1912" футболчилари ён ҳакамнинг байроқчасини кўтаришига умид боғлашди. Бироқ ён ҳакам бу вазиятда офсайд қайд этмади ва Шомуродов ҳисобни 2:0га етказди.

Бу вазиятда қанот ҳаками адашдими йўқми бу борада бирор аниқ фикр билдириш қийин. Ўйиндан кейин "Қўқон-1912" матбуот хизмати вакиллари такрорий лавҳада ўйиндан ташқари ҳолат бор-йўқлигини аниқлаш қийин бўлганини таъкидлашди. Тез орада телевидения олган лавҳа орқали бу ҳолатга аниқлик киритишларини айтиб ўтишди.
 
Стадионга йиғилган мухлислар эса ҳа деганда ҳакамнинг қарорларидан норози эканликларини очиқчасига ошкор қилишди. Шу куни учрашувни бошқариб борган Цейтлин ва "Қўқон-1912" жамоаси футболчиси Қувондиқ Рўзиев ўртасида кичкинагина "баҳс" бўлиб ўтди.
Мезбонлар футболчиси Қувондиқ Рўзиевнинг техникаси юқори, дриблингги анча тезлигини барча яхши билади. Бир икки вазиятда Рўзиев тўп билан рақибларини доғда қолдираётган паллада йиқилди ва Цейтлин футболчини симуляция ишлатганини кўриб, ўйинни тўхтатмасликка қарор қилди. Бу воқеалар ривожи эса албатта стадионга йиғилган маҳаллий мухлисларга ёқмади. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, Рўзиев йиқитилган вазиятларда Цейтлин воқеа жойига яқин турган эди ва ҳар сафар ҳам рефери қарори қатъийлигини билдирди. Футболчи эса аксинча фикрда эди ва Рўзиев очиқчасига ҳакамнинг қарорларидан норози эканлигини билдирди. Цейтлин бу паллада футболчига ортиқча эътирозлари учун огоҳлантириш кўрсатди. Бу эса "Марказий" ўйингоҳдаги ишқибозларга табиийки ёқмади.



"Насаф" эса иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқасини катта устунликда ўтказди ва ҳужумлар ташкил этишда давом этди.
Учрашувнинг 64-дақиқасида чап қанотдан ривож олган ҳужум "аждарлар"нинг фойдасига ишлади. Фарруҳ Сайфиев томонидан жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни Азамат Алланиёзов осонлик билан дарвозага йўллади ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Гол ўтказиб юборилгач Азиз Ашуров "наҳотки яна офсайд йўқ?" дея киноя қилиб қўйди. Бу борада аниқ фикр билдириш қийин. Чунки ҳозирча ҳар иккала клуб матбуот хизмати вакиллари ўйин видеосини бизга етказиб беришганича йўқ.

Бунга қадар "Қўқон-1912" жамоаси майдонда рақибига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмаётган эди. Ҳакамнинг баъзи кичик хатоларини инобатга олганда ҳам, "Насаф" майдонда "Қўқон-1912"дан кўра мазмунлироқ ва кучлироқ футбол кўрсатаётганди. Жамоалар ўртасидаги савия, маҳорат ўз сўзини айтди. Буни "Насаф" устози Рўзиул Бердиев ҳам ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди. Бердиев ҳам "Қўқон-1912"дан бунданда кучлироқ ва катта қаршилик кутганини ва шу куни қўқонликлар кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмаганини алоҳида айтиб ўтди.

Таблодаги ҳисоб йириклашгач, "Қўқон-1912" жамоаси мухлислар ҳайқириғи таъсирида олдинга интилишди ва кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди.
Беллашувнинг 68-дақиқасида стандарт вазиятида сўнг жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Жалил Кимсанов "Қўқон-1912"нинг жавоб тўпини киритди ва стадионга келган мухлисларнинг умид учқунларини уйғотди.

Учрашув якунланишига 20 дақиқа вақт қолганида "Қўқон-1912" жамоаси бутун жамоа бўлиб олдинга интилди. Лекин "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш уларга катта муаммо туғдирди.
Бир вазиятда иккинчи бўлимда майдонга тушган Баҳодир Акрамов жарима майдончаси ичида "насафчилар" томонидан йиқитилди. Лекин Цейтлин бу вазиятда яна қўқонликларнинг кайфиятини туширадиган қарор қабул қилди. Рефери шунчаки пенальти йўқ дея қарор қабул қилди ва ўйинни давом эттиришларини сўради. Бу вазиятда мен "Қўқон-1912" жамоаси дарвозаси олдида турганлигим боис аниқ бир фикр билдира олмайман. Ўйинни расмга тушираётган инсон нариги дарвоза олдида содир бўлган қўполликни кўра олмайди. Бу табиий ҳолат.

"Қўқон-1912" жамоаси қанчалик ҳужумга берилган бўлса, "Насаф"да қарши ҳужумда унданда кўп гол уриш имконияти пайдо бўлди. Артур Геворкян қарши ҳужумда иккита голли вазиятни кўкка совурди. Яна бир вазиятда Шоҳруҳ Гадоев ўз имкониятидан самарали фойдалана олмади. Иккинчи бўлим сўнггида майдонга тушган Алишер Юсуповда ҳам гол уриш учун 100 фоизлик вазият бўлганди. Лекин ҳимоячи ҳал қилувчи зарбани беришда ноаниқ ҳаракат қилди.

"Қўқон-1912" жамоаси гол киритилганидан вазиятдан бошқа яна битта қулай имкониятга эга бўлишган эди. Лекин майдон эгаларининг ҳужумини Элдор Суюнов ўз вақтида бартараф эта олди. Бундан бошқа вазиятларда "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари голга тортадиган ҳужумларни ташкил эта олишмади.

Ўйин якунлаганидан сўнг стадионга келган мухлислар ўйингоҳ атрофини узоқ вақт тарк этишмади ва ҳакамликдан норози эканликларини очиқчасига намоён қилишди. Уларни тушунса бўларди. Кучли рақибга қарши баҳсдан сўнг эҳтирослар, ҳиссиётларни жиловлай олиш қийин бўлади.



Баъзи вазиятларда Цейтлин адашди, лекин унинг қарорлари ўйин натижасига тўғридан-тўғри таъсир қилди дейиш ноўрин. Чунки майдонда кучли футбол ўйнаган жамоа ғолиб бўлди. Маҳорат барибир ўз сўзини айтди.

"Қўқон-1912"нинг натижаларига сабабни ҳакамнинг қарорларидан эмас, балки жамоанинг  ички муаммоларидан излаш керак.
Умуман айтганда, "Қўқон-1912" жамоасида ҳали ҳам аниқ бир ўйин услуби йўлга қўйилмаган. Жамоа вазиятдан келиб чиқиб ўйнашда давом этмоқда. Чизиқлардаги боғлиқлик йўқ. Рустам Абдуллаев ҳар сафар таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урмоқда. Баъзан "Қўқон-1912" сардори Азиз Тўхтабоев асосий таркибга киритилади, баъзан эса йўқ. Қувондиқ Рўзиев ҳам ҳар сафар асосий таркибдан жой олмайди. Кечаги ўйинда ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган Қувондиқ Рўзиев "Пахтакор"га қарши ўйинда захирада қолдирилган эди. Ёки кечаги баҳсда захирадан майдонга тушиб "Қўқон-1912" жамоаси ўйинини кучайтира олган Азиз Тўхтабоев "Насаф" билан бўлган учрашувни захира ўриндиғида бошлади. Рустам Абдуллаев ҳали ҳам асосий таркиб футболчиларини аниқлай олмаган. Иккинчи давра аллақачон бошланиб кетди. Энди олдинда ўйинларимиз бор, жамоавий ўйинни шакллантиряпмиз деган гаплар билан вақт ўтказишдан фойда йўқ. Жамоанинг ўйини 18та ўйиндан буён шаклланмаётган бўлса, қолган 12та учрашувда шаклланиб қолишига ишонш қийин. Бу ерда энди қозонда бори чўмичга чиқади. иккинчи бўлим шуни кўрсатдики, "Насаф" футболчилари жисмоний жиҳатдан "Қўқон-1912"дан устунлик қилишди. Шу боисдан ҳам "Насаф" иккинчи бўлимда рақибига нисбатан янада кучлироқ ўйнади ва ҳужумда ҳам самарали ҳаракат қилди.


Рустам Абдуллаев ўйин тугагач Цейтлинга жиддий оҳангда эътирозларини билдирди ва вазият бўйича такрорий лавҳани кўришни таклиф этди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмига кечикиб келган Абдуллаев ўз шаштидан анча тушгани ва ўйин борасида рақибига имконият бой берганини таъкидлаб, яна қўшимча қилди: "Ўйиндан ташқари баъзи ҳолатлар" ҳам бизга қарши бўлди деди. ҳакамга қилган эътирози ҳақида сўраганимда, Абдуллаев шундай деди: "Учрашувдан кейин эҳтирослар жунбушга келганди. шу боис балки қизишиб кетгандирман. Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Уларга баҳони назоратчилар қўйишади", - деди Рустам Абдуллаев.
Ўйиндан ташқари баъзи ҳолатлар деб нимани рўкач қилганига ойдинлик киритмади ва ҳакамлар ҳақида матбуотда ортиқча сўз ишлатмади. Бу тушунарли, бугун ҳакамлар ҳақида гапириб, кейин ПФЛга жарима тўлашни истамади Абдуллаев. Лекин такрорий лавҳа борасидаги саволга ҳали қўриб чиқмадик дея жавоб қайтарди мураббий.

Ўйиндан кейин ишонч билан ўйиндан ташқари ҳолат ҳақида гапирган Абдуллаев нега бундай тезда ўзгариб қолди? Ҳакамлар ҳақида гапирмагани тушундик, бироқ такрорий лавҳани кўрмаганини айтиб ўтди. Ростан ҳам, ўйиндан сўнг Рустам Абдуллаев мухлислар сингари шунчаки эҳтиросларни жиловлай олмаган.

Рустам Абдуллаев матбуот анжуманида "ўйинда ўз хатоларимиз эвазига ютқаздик ва айбни ўзимиздан излаймиз", - дея гапларига якун ясади.

Шу тариқа драматик тарзда ўтган ўйинда қаршиликлар ўз уйларига уч очко билан қайтишди. Қўқонлик мухлислар эса ҳакамликдан ранжиб ўз уйлари томон йўл олишди.

Учрашувни кўтаринки кайфиятда ўтказган Азамат Алланиёзов "Насаф"дан, Цейтлин билан кўп "айтишган" Қувондиқ Рўзиев шу куни жуда чиройли ўйнашди ва ҳақли равишда ўйиннинг энг яхшилари қаторидан жой олишди.


Учрашувнинг видеосини қўлимизга олишимиз билан сайтга жойлаймиз. Ана ўшанда ким қаерда хато қилганини кўриш ва баҳолаш мумкин бўлади.



Шаҳбоз Беғамов

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика