Latest news

17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  1 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  6 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  5 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  9 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  17 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  3

Қўқонлик болалар футбол бўйича Республика турнирида совриндор бўлишди News

Қўқонлик болалар футбол бўйича Республика турнирида совриндор бўлишди

Tags :  Қўқон
1-7 ноябрь кунлари, Бухоро шаҳрида 2005-2010 йилларда туғилган болалар ўртасида, “Ўзбекистон Республикаси конститутцияси куни”га бағишланган футбол турнири бўлиб ўтди.

Турнирда республикамизнинг турли вилоятларидан футбол академиялари ҳамда футбол мактабларининг тарбияланувчилари иштирок этишди.

Мазкур турнирда Қўқон шаҳридаги “Аҳмадхон” футбол мактабининг 2009-2010 йилларда туғилган футболчилардан иборат бўлган жамоаси ҳам иштирок этиб, совринли ўрин ҳамда кубок билан қайтишди.

Қўқонлик таниқли футболчи Рустамжон Аъзамов мураббийлигидаги болалар кеча “Аҳмадхон” спорт комплекси раҳбарлари, “Қўқон-1912” футбол клуби мураббийлари ҳамда болажонларнинг ота-оналари томонидан карнай-сурнай садолари остида, тантанали равишда кутиб олинди. Ёш футболчиларга комплекс раҳбарлари ҳамда “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари томонидан гуллар ҳамда эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Болажонларни “Аҳмадхон” спорт комплекси раҳбари Шавкатжон Шарипов ҳамда “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёржон Ашурматовлар қизғин табрикладилар. Уларга келажакда омад тилаб, Қўқон шаҳри шаънини , республикамиз шаънини турли мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдирдилар.

- Қўқон шаънини муносиб ҳимоя қилиб келганларингдан жуда хурсандмиз. Мураббийлар, ота-оналар номидан сизларга катта раҳмат. Ўйлайманки бу ғалабалар ҳали давомли бўлади. Ишонамизки келажакда бунданда катта зафарларга эришасизлар. Сизлар “Қўқон-1912” жамоасининг ҳамда республикамиз футболининг келажагисизлар. Келажакда мана шу йўсинда меҳнат қилишдан тўхтамасаларинг мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоаларида, чет эл клубаларида тўп суриш имконига эга бўласизлар. Сизларга келгуси фаолиятларингда омад тилайман. Ҳеч қачон жароҳат олманглар. Совға сифатида жамоамиз футболчиларининг имзолари туширилган ушбу футбол тўпини қабул қиласизлар- деди жумладан Бахтиёр Ашурматов.

Бухородаги турнирнинг “энг яхши мураббий” номинациясида “Аҳмадхон” футбол клуби мураббийи Рустамжон Аъзамов ғолиб деб топилди.
- Жамоамиз Бухородаги турнирда “Хоразм-Машъал”, “Бухоро”, “Насаф” ва “Марғилон” каби футбол академиялари тарбияланувчилари устидан ғалаба қозониб , мусобақа ғолиблари сафидан ўрин олди. Болаларимиз қилган меҳнатларимизни рўёбга чиқариб, юзимизни ёруғ қилгани бизни хурсанд қилди. Турнирда турли номинациялар бўйича совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси “Аҳмадхон” футбол мактабимиз болажонлари энг кўп совринларни қўлга киритишди. Мусобақанинг “энг яхши ёш футболчиси” Шакаров Зоҳиршоҳ, “энг яхши ҳимоячиси” Мансуров Муҳаммадризо, “энг яхши ярим ҳимоячиси” Зайниддинов Муҳаммадрашод, “энг яхши ҳужумчи” номинациясида эса Жўрабоев Аюбхонлар ғолиб бўлишди. “Аҳмадхон” футбол мактабида тажрибали мураббийлар Баҳром ака Хакимов, Баҳром Азимов, Равшан Турсунов каби мураббийлар билан биргаликда турли ёшдаги болалар билан ишлаяпмиз. “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари Бахтиёр Ашурматов , Зоҳид Нурматовлар ҳам бизга беътибор эмаслар. Улар ҳам машғулотларимизга келиб ўзларининг маслаҳатларини бериб боришади. Бу ерда раҳбаримиз Шавкатжон ака Шарипов ҳамда Асқар ака Усмоновлар бизга ҳамда болаларга машғулотлар ўтказиш, мусобақаларда иштирок этиш учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Олдинда режаларимиз катта. Яқинда Қозоғистон республикасида болалар ўртасида ҳалқаро мусобақа бўлиб ўтади. Ҳозирги кунларда мана шу мусобақада иштирок этиш учун ташкилотчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Мақсадимиз Қўқон футболига , Ўзбекистон футболига муносиб футболчиларни етиштиб бериш –деди Бухородаги турнирнинг энг яхши мураббийи деб топилган Рустамжон Аъзамов.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан дастурхон ёзилиб , ёш футболчилар ҳамда мураббийлари шарафига зиёфат берилди.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика