Latest news

23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  2 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  21 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  13 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2

Қўқондаги турнир якунланди News

Қўқондаги турнир якунланди

Tags :  Қўқон
Бир неча кун давомида Қўқонда ўтказилган мусобақа якунига етди.

Биз сизларга  Қўқон шаҳрида “9 май хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан футбол академиялари, профессионал футбол клублари тасарруфидаги футбол мактаблари ҳамда спорт мактабларининг футбол бўлими тарбияланувчилари ўртасида, “Қўқон-1912” (Темирйўлчи) жамоасининг собиқ футболчиси ва ички ишлар ходими, марҳум Назаров Аброр Ўлмасович  хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Республикамизнинг турли шаҳар ва туманларидан 2007-2010 йилларда туғилган болалардан иборат жами 6 жамоа иштирок этган мусобақа фестивал кўринишида ўтказилди. Кеча мусобақанинг якуний ўйинлари ҳамда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда марҳум Аброр Назаровнинг яқинлари, дўстлари ҳамда фахрий футболчилар иштирок этишди. Ташкилотчилар томонидан мусобақанинг барча иштирокчиларига совғалар тарқатилди. Болажонларнинг кўзларидаги қувончни кўрган ҳар бир инсон яна бир бор болалик чоғларини эслади.

Юқори савиядаги ташкилотчиликдан мусобақага ташриф буюрган барча жамоалар хурсанд бўлиб уйларига қайтишди. Буни қуйидаги суратларда ўзингиз ҳам кўришингиз мумкин. Мана шундай турнирларнинг ўтказилиши келажак авлодни спортга, хусусан футболга бўлган меҳрини янада ошишига сабаб бўлиши аниқ.




Акрамжон Мамадалиев.
Суратлар муаллифи Комилжон Хамидов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика