Latest news

10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  6 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  39

Қўқондаги мастер-класс: "Пахтакор" ва қўқонлик мухлислар News

Қўқондаги мастер-класс: "Пахтакор" ва қўқонлик мухлислар

Қўқонда ўтган Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувида голлар шоуси гувоҳига айландик.

Айни пайтда ўйин бобида чўққига чиқаётган "Пахтакор"нинг Қўқондаги бу сафари анча омадли келди. Суперлиганинг биринчи босқичи доирасидаги ўйинларда ушбу жамоалар муроса кўчасини танлашганди. Тошкентда ҳам, Қўқонда ҳам бир хил ҳисоб (1:1) қайд этилганди.

Қизиғи, ўша беллашувларни Шерзод Қосимов бошқарган. Кечаги ўйин олдидан учрашув ҳаками шу даражада сир тутилдики, баҳсдан ҳам кўра мазкур беллашувни ким бошқариши интригаси ошиб кетди. ЎФА нимага асосланиб ҳакам номини бу даражада яширди, очиғи тушунарсиз. Факт шуки, бу жиҳат ўйинни ким бошқаришига бўлган қизиқишни икки баробарга оширди. Қўқонга эса иккита ҳакамлар гуруҳи ва шу куни захира ҳаками бўлган Виктор Серазитдинов ташриф буюрди. Баҳсни ким бошқаришини эса ўйинга саноқли соатлар қолганида эълон қилишди. Очиғи, бундай тажрибани илк маротаба кузатдим.


Қизиқ тарафи, Суперлигадаги "Қўқон-1912" - "Пахтакор" қарама-қаршилигини ҳар иккала ўйинини бошқарган Қосимов, кубок баҳсида ҳам бош ҳакам этиб тайинланди. Шу тариқа Шерзод Қосимов бир мавсум давомида "Қўқон-1912" - "Пахтакор" жуфтлигининг барча тўқнашувларини бошқариб борган ҳакам сифатида тарихда қолди.

Муҳими, ҳакам ўйин натижасига таъсир қиладиган қўпол хатоларга йўл қўймади ва ўйинни нисбатан анча силлиқ бошқарди. Фақатгина бир-икки вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда хатоликларга йўл қўйди, бироқ бу натижага салбий таъсир кўрсатгани йўқ.

Ўйинга келадиган бўлсак, ҳар иккала жамоа очиқ футбол тарафдори эканлиги ҳакам хуштаги чалиниши биланоқ аён бўлди. "Пахтакор" 33-сонидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этди. Қизиғи, жамоа ҳеч қандай тўп узатмаларисиз гол уришни уддасидан чиқди. Ҳавода вужудга келган Суюнов-Черан-Безерра комбинациясини Тиаго бир уринишда голга айлантирди. Бу вазиятда мезбонлар ҳимоячиси Ғиёс Комилов рақиб футболчисини кўздан қочиргани қимматга тушди.

"Қўқон-1912" ўтказилган голга жуда яхши реакция қилди ва тезлик билан ҳужумга отланди. Дастлаб жарима зарбаси, кейин пенальти. Жарима тўпидан йўлланган кучли зарбани Суюнов бартараф этди, аммо Холмуҳаммедовнинг "нуқта"даги зарбасини қайтариш "Пахтакор" посбонига насиб этмади. Натижада мувозанат тикланди.

Бироқ шу куни ҳужумкор тактикани танлаган Нўъмон Ҳасанов жамоаси ҳимояда жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўйди. Натижада Ҳасанов танаффусдан сўнг ҳимоядаги ёмон ўйини туфайли ва ҳисобдан келиб чиқиб, Комиловни билан Маликжоновни майдондан олди ҳамда икки нафар ҳужумкор футболчиларни майдонга туширди. Комиловнинг марказий ҳимоядаги ўрни биринчи таймда таянч зонасида ҳаракат қилган Рустамов билан тўлдирилди. Ҳужумкор вингер сифатида ёрқин ўйин кўрсата олмаган Қувондик Рўзиев эса ўзини жойи марказга қайтарилди. Аммо бу ўзгаришлар якунда наф бермади. "Пахтакор"нинг ҳужумдаги максимал самарадорлиги ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари эвазига "Қўқон-1912"нинг уринишлари бесамар кетди. Мезбонлар киритган ҳар иккала гол ҳам стандарт вазиятларидан сўнг урилди.

Танаффусдан кейин "Қўқон-1912" бир маротаба ўйинга қайтиш имкониятини хосил қилганди. Бироқ Носир Отақўзиевнинг яқин масофадан йўллаган чалқанча услубдаги супер зарбасини Суюнов ажойиб сейв орқали бартараф этди. Агарда шу вазиятдан мезбонлар унумли фойдалана олишганида ўйиндаги интрига яна қайтадан тикланарди ва "Қўқон-1912" вазиятни ўнглаш имкониятига эга бўларди.

Шундан сўнг "Пахтакор" яна икки  бор рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқди. Шу куни "Пахтакор" маҳорат бобида рақибидан анча устун эканлигини амалда исботлади. Тан олиш керак, айни пайтда Арвеладзе жамоаси ўйин бўйича оптимал формада ва самардорлик борасида юксак кўрсаткич қайд этмоқда. Гонсалвеш марказий ҳужумдан ҳужумкор вингерга айлангани, Безерра ҳужумчи бўлгани ва жамоага Чераннинг қўшилгани жамоа ўйинини кескин кучайтириб юборди. Шунингдек, мазкур учала легионерларнинг натижали ҳаракатлари ҳам кескин ошгани кўриниб турибди.

Қайд этиш керакки, "шерлар"нинг ҳар бир ҳужуми айнан Черан орқали қурилмоқда ва Драган "Пахтакор"нинг ҳужумларига йўналиш беришда, беназир тўп узатмаларни амалга оширишда жуда фаол. Черан "Пахтакор"нинг ҳужумларини кескинлаштирувчи асосий фигурага айланиб улгургани ҳақиқат. Тиаго Безерра эса ҳал қилувчи голларни урадиган голеадорга айланди.

Гарчи ҳисоб йирик кўриниш олганига қарамасдан, "Қўқон-1912" кеча яхши ўйнаганини ҳам қўшимча қилиш лозим. Тўғри, ҳисоб анча каттариб кетди, бироқ жамоалар ўртасидаги тафовутдан келиб чиқилса, кечаги натижа кутилган воқелик. "Қўқон-1912" ўз олдига кубокда ғолиб чиқишни ёки ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилаётган бўлса, унда жамоага юқори савияли ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларни олиб келиш керак.

Кўп ҳолларда "Пахтакор" сафар қилган аксарият ўйинларда рақибни жуда "илиқ" кутиб олишади. Аммо Қўқондаги мухлислик ва ишқибозларнинг юксак маданияти алоҳида эътирофга лойиқ. Гарчи жамоаси йирик ҳисобда мағлубиятга учраб, финалдан маҳрум бўлишига қарамасдан, стадионга ташриф буюрган мухлислар рақибни ҳам олқишлаб қўйишни қойиллатишди. Европа стадионларида бўлгани каби маҳаллий ишқибозлар ғалабани тантана қилган жамоага мардларга тан беришни чиройли уддалашди. Ўзбек футболининг ватани бўлган Қўқонда бундай ажойиб футбол муҳити бўлиши янгилик эмас аслида.

Кеча футбол бўйича "Пахтакор" мастер-класс кўрсатган бўлса, қўқонлик ишқибозлар мухлислик қилиш борасида маҳорат дарсини ўтишди.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика