Latest news

12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  5 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  2 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  1 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  5 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  68 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5

Қўқонда бугун аншлаг кўрамизми? News

Қўқонда бугун аншлаг кўрамизми?

Бугун олий лиганинг 16-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Яна бир неча соатлардан сўнг водий дербиси старт олади.
Унда "Нефтчи" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Аввал хабар берганимиздек, мазкур учрашув Фарғонада эмас балки Қўқондаги "Марказий" стадионда кечади. Бўлажак баҳсга кенг жамоатчилик томонидан қизиқиш юқори. Ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар бир тўқнашув уларнинг турнир жадвалида нечанчи ўринни эгаллаб туришидан қатъий назар, доимо кескин курашлар остида ўтиб келган.

Турнир тақвимига кўра бугун мезбонлик қиладиган "Нефтчи" ўтган турда сафарда "Пахтакор"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Фарғоналикларнинг бугунги рақиби "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, йирик 4:1 ҳисобида зафар қучган. Шу боис Ашурматов жамоасининг руҳий тайёргарлиги юқори.

Бугун ҳар иккала жамоада ҳам биттадан йўқотиш бор. Мезбонлардан Дилёрбек Ирматов ва "Навбаҳор" ҳимоячиси Алишер Саматов дисквалификация туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборади.  

Соат 17:15да старт оладиган баҳсга Фарғонадан ташқари наманганликларнинг ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳозир соат 15:20. Стадионга мухлисларнинг ташрифи бошланиб кетди. Водий дербисида аншлаг кўрсак ажаб эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика