Latest news

16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  0 15:34"Зенит" Бразилия термаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади  1 15:15Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган учрашув галереяси   0 14:29ПСЖ Доннаруммага ўринбосар топди  2 14:12Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум  46 13:49Саудия Арабистонидагилар Винисиусдан умидларини узишмаган  2 13:10Рубен Аморим: "Рэшфорд жамоамизга мос футболчи эмас"  8 12:47"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетмоқчи  1 12:29Илёс Зейтуллаев — "Бунёдкор" бош мураббийи!  7 11:00Фарруҳ Зокиров: "Ўйин финал каби ўтди ва Шойимованинг бенефисига айланди"  4 10:49Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳага етиб келди  16 10:37"Эшитдик-да" тасдиқланди. Катанец терма жамоа йиғинида қатнашмайди  57 10:20Неймар собиқ жамоасига қайтди  4 09:39Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг январь ойидаги йиғинига Катанец келмаслиги мумкин   35 09:33"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов  0

“Қўқон-1912”нинг йиғини якунига етди News

“Қўқон-1912”нинг йиғини якунига етди

Олий лига дебютанти “Қўқон-1912” 20 декабрь куни тайёргарлик босқичининг биринчи қисмини бошлаб юборганди.
Шанба куни Қўқонга бориб, жамоа лагерида бўлиб қайтдик. Тушликдан сўнг соат 16:00да бошланган машғулотни кузатдик. Стадионга борганимизда кўплаб мухлисларга кўзимиз тушди. Машғулот жараёнини кузатиш мақсадида ашаддий ишқибозлар стадионга келмоқда. Лекин бунга оддий хол сифатида қарадик. Чунки бу каби холатларга Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам кўп дуч келамиз. Қўқонлик мухлислар яхши кутиб олди ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қила бошлашди. Дарвоқе, яқинда жамоанинг мухлислар клуби ишга тушди. Унга бош қош бўлаётган Қаҳрамонжон Исроилов билан ҳам кўришиб, яқиндан танишдик ва ўзаро суҳбат қурдик. Суҳбатни кейинроқ ҳукмингизга ҳавола этамиз.  

“Қўқон-1912” таркибида ҳозирча асосан маҳаллий футболчилар эканлигини кўриш мумкин. Таниқли номлар январь ойидаги йиғинга келиб қўшилиши кутилмоқда. Бунинг учун бир қатор ўйинчилар билан музокара ўтказилмоқда.
Рустам Абдуллаевнинг айтишича, мазкур йиғин давомида асосан водийлик ўйинчиларни кўздан кечириш эди. Жорий мавсум “Нефтчи” ёшлар жамоасида кумуш медални қўлга киритган Шохруҳ Холматов ҳам қўқонликларнинг машғулотларида иштирок этди. Машғулотларни кузатиш жараёнида дарвозабонлардан биргина Азиз Ашуровга кўзимиз тушди. Андрей Бакланов маълум сабабларга кўра, жамоада эмас. Лекин у яна қайтади. “Аланга”дан келган Азамат Аҳмедовни эса учратмадик.

Бош мураббийга машғуло пайтида Арам Ананян, Муҳсин Низомидинов ва Муҳаммад Иноғомов кўмаклашаётганини кўрдик. Бундан ташқари таниқли мураббий Дилшод Нуралиевнинг ҳам келиши кутилмоқда.
Кеча эрталаб жамоа машғулот ўтказиб бўлганидан сўнг янги йил байрами муносабати билан футболчилар ва ишчи ходимлар шарафига зиёт дастурхони ёзилди. Шу тариқа жамоа қисқа муддатли таътилга чиқди.

Иккинчи йиғин январь ойининг 3-4 санасидан бошланиши кўзда тутилган.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика